Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистондаги Америка Савдо Палатаси вакиллари билан учрашув
2020-08-24 | Иқтисодиёт
18 август куни Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси (AmCham) навбатдаги ойлик учрашувни онлайн форматда ташкил этди. Учрашувнинг модератори АмЧам Президенти Ҳуго Миндерҳауд бўлди, молия вазирининг ўринбосари Дилшод Султонов эса таклиф этилган маърузачи сифатида қатнашди. Шунингдек, тадбирда Coca-Cola, General Motors, UzBAT, Hyatt, Ernst&Young, Nestle, CNH каби бошқа маҳаллий ва хорижий ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Маълумот учун: Ўзбекистонда Америка савдо палатаси 1997 йилда республикада истиқомат қилувчи хорижий бизнес ҳамжамияти вакиллари томонидан ташкил этилган бўлиб, расман рўйхатдан ўтган тадбиркорлар ва муассасалар ихтиёрий мустақил уюшмаси ҳисобланади. Унинг таркибида турли хил бўлган ва бизнеснинг барча турлари ва шаклларини ифодаловчи 100 дан ортиқ иштирокчи компаниялар мавжуд. АмЧам АҚШ савдо палатасининг бир бўлими ва тўлиқ аккредитацияланган аъзоси ҳисобланади ва шунга мувофиқ ушбу тузилманинг барча ахборот ва бошқа воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Мунтазам ойлик йиғилишларга давлат секторининг юқори мартабали вакиллари, элчилар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилади.
Д. Султонов тадбир иштирокчиларини коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатларини юмшатиш бўйича Ўзбекистон ҳукумати фаолияти билан таништирди. Бу даврда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор расмий ҳужжатлар қабул қилинганлиги, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19 мартдаги "коронавирус пандемия ва глобал инқироз ҳодисалари иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирни юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" ги, 3-апрелдаги "коронавирус пандемия даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонлари 18 майдаги "коронавирус пандемия даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" ги, 20 июлдаги "коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида аҳолини, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги.
Тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари, муддатидан илгари суриш, ҳисобланган жарималар ечиб олинди, шунингдек, кредит таътиллари берилди.
Соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, қуриш, жиҳозлаш ва тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, шунингдек, берилган имтиёзлар туфайли маҳаллий бюджетлар ва пенсия жамғармасининг тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва тушадиган даромадларини қоплаш бўйича кенг кўламли тадбирларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Инқирозга қарши жамғармаси ташкил этилди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган маълумотларни билиб олишлари мумкин бўлган савол-жавоблар сессияси билан якунланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги