Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Озарбайжон тўқимачилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

2020-08-26 | Иқтисодиёт

2020 йил 25 август куни “Made in Uzbekistan. Textile” Ўзбекистоннинг Боку шаҳридаги Элчихонаси ва Озарбайжоннинг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан ташкил этилди.

Форумнинг асосий мақсади - Ўзбекистон ва Озарбайжон ишбилармон доиралари ўртасида тўқимачилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, савдо ва кооперацион алоқаларни ўрнатиш учун янги имкониятларни яратиш.

Тадбирда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Илҳом Неъматов нутқ сўзлаб, Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларининг юқори даражаси ва икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик тобора ривожланиб бораётганини таъкидлади. У онлайн-бизнес-форум икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қўшимча туртки беришига ишонч билдирди.

Озарбайжоннинг Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш агентлиги бошқаруви раисининг ўринбосари Тамерлан Вагапов ўз нутқида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаб, ушбу бизнес-форум тўқимачилик саноатининг ишлаб чиқарувчилари ва харидорлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни чуқурлаштиришда муҳим рол ўйнашини ва ўзаро савдо ҳажмини оширишга ҳисса қўшишини таъкидлади. ...

26-27 август кунлари Бизнес-форум ўз ишини Ўзбекистон ва Озарбайжон тўқимачилик саноати вакиллари ўртасидаги B2B интенсив учрашувлари шаклида давом эттиради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться