Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси Беларуснинг "Great Stone" саноат парки билан танишди

25.08.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси 23-25 август кунлари Минск шаҳрига хизмат сафари билан ташриф буюрди.

Ўзбекистон Президенти КХШТ саммитида иштирок этди

24.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти 23 август куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Афғонистондаги вазиятга бағишлаб видеоанжуман шаклида ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этди.

Саудия Арабистони давлат вазири билан учрашув

24.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ташқи ишлар давлат вазири Odil al-Jubayr билан видеоконференсалоқа шаклида учрашув ўтказди.

Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

23.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Тошкент шаҳрида Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари А.Оверчук билан учрашди.

Венеция архитектура биенналесидаги Ўзбекистон миллий павильонида таълим дастурлари йўлга қўйилмоқда

19.08.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

24-31 август кунлари Венеция Халқаро архитектура биенналесида Ўзбекистоннинг биринчи Миллий павильонида Маданият ва санъат ривожлантириш жамғармаси томонидан бир қатор маърузалар, давра суҳбатлари ҳамда очиқ филм намойиши ташкиллаштирилмоқда.

Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги кодекс БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида тарқатилди

19.08.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил сентябрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-юбилей сессиясида сўзлаган нутқида қатор муҳим ташаббуслар илгари сурган, шу жумладан, БМТ шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф қилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахбороти

18.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Эришилган келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Германия Федератив Республикасига Афғонистондан Германия фуқароларини, шунингдек Германиянинг Афғонистондаги дипломатик миссиясига хизмат кўрсатувчи техник ходимлар – Афғонистон фуқароларини эвакуация қилиш жараёнида техник кўмак кўрсатади. Эвакуация қилинганларнинг барчаси Германияга кетгунга қадар аеропорт транзит ҳудудида бўлишади.

Конференция тинчликни мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланиш учун янги имкониятларни очади

18.08.2021СиёсатМанба: ЎзА

“Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлиги: пойдевори, истиқболлари, геостратегик аҳамияти” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Мазкур конференция жорий йил июль ойида Президентимиз ташаббуси билан ўтказилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция якуни, унда белгиланган мақсад ва вазифалар ижроси, амалий ҳаракатларга бағишланди.

Ўзбекистон Элчиси Литва Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

18.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистоннинг Литвадаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида) Қадамбой Султонов Литва Президенти Гитанас Науседага ишонч ёрлиқларин топширди.

ИТБнинг Ўзбекистондаги Йиллик анжуманига тайёргарликнинг бориши муҳокама қилинди

18.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ислом тараққиёт банкининг (ИТБ) янги тайинланган Президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир билан видеоконференцалоқа орқали Ислом тараққиёт банки Гуруҳи Бошқарувчилари Кенгашининг 46-Йиллик анжуманини Тошкент шаҳрида ўтказишга тайёргарлик кўриш ҳамда икки томонлама муносабатларнинг ривожланиши билан боғлиқ бир қатор масалаларни муҳокама қилди.

Туркия Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот тўғрисида

18.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушоғлу билан телефон орқали мулоқот қилди.

ИТБ гуруҳининг Ўзбекистонда ўтказиладиган 2021 йилдаги йиллик анжумани “Чора кўриш, тиклаш, қайта ишга тушириш” шиори остида барқарор иқтисодий тикланишга бағишланади

18.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 31 августидан 4 сентябргача Ўзбекистон Республикасининг гўзал пойтахти Тошкент шаҳрида, Тошкент Халқаро конгресс-марказида Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Гуруҳи Бошқарувчилар Кенгашининг 2021 йилги Йиллик анжуманини ўтказади. Унда аъзо мамлакатларга оид ривожланиш масалалари ва институционал муаммолар муҳокама қилинади.

Ўзбекистон ва Германия Президентлари минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

18.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 август куни Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази хорижий тилларни ўзлаштириш соҳасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзолади

16.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Молия органлари ҳамда буджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Ўқув маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Красноярскда Сурхон бренди билан мева-сабзавотлар сотилади

13.08.2021СиёсатМанба: ЎзА

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги Термиз шаҳри ва қатор туманлар ҳокимлари, тадбиркорлар, шифокорлардан иборат делегациянинг Россия Федератив Республикасига хизмат сафари давом этмоқда.

Футзалчиларимиз Жаҳон чемпионатига йўл олмоқда, уларга оқ йўл тиланди

13.08.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Хабарингиз бор, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Литва давлати мезбонлик қиладиган 2021 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Татаристон Туризм давлат қўмитаси раиси Ўзбекистоннинг туризмни ривожлантиришга доир тажрибасини ўрганишга қизиқиш билдирди

12.08.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Татаристон Республикаси Туризм давлат қўмитаси раиси Сергей Иванов 11 август куни Ўзбекистонга ташриф буюриб, Бош вазир ўринбосари - Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов билан учрашди.

Чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини хориж тажрибасида такомиллаштириш

12.08.2021ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

2021 йил 12 август куни Давлат экология қўмитаси ҳамда Жанубий Кореянинг атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти (KEITI) раҳбарлари иштирокида учрашув ўтказилди.

Тошкентда ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро форум ўз ишини бошлади

12.08.2021ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Тошкентда ёшлар ҳуқуқларига бағишланган «Ёшларни глобал ҳаракатларга жалб этиш» мавзусидаги жаҳон конференцияси ўз ишини бошлади.

Ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий-руҳий ҳолати синовдан ўтказилди

11.08.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Марказий ҳарбий округининг Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилар билан ахлоқий-руҳий тайёргарлик куни муносабти билан “Сазаган” дала-ўқув майдонидаги ахлоқий-руҳий тайёргарлик йўлагида машғулотлари ўтказилди.