Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Саудия Арабистони давлат вазири билан учрашув
2021-08-24 | Сиёсат
2021 йилнинг 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ташқи ишлар давлат вазири Odil al-Jubayr билан видеоконференсалоқа шаклида учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги ўзаро манфаатли соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Минтақадаги вазият, жумладан, Афғонистондаги воқеалар ривожи, шунингдек, томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро муносабатлари масалалари юзасидан фикр алмашилди. Турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирларнинг тақвими ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги