Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси Беларуснинг "Great Stone" саноат парки билан танишди

2021-08-25 | Инновация

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси 23-25 август кунлари Минск шаҳрига хизмат сафари билан ташриф буюрди.

Ташрифдан мақсад Ўзбекистон Республикаси ва Беларус Республикаси ўртасидаги илмий, илмий-техникавий ва инновацион фаолият соҳасидаги узоқ муддатли самарали муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини белгилашдан иборат. 

Делегация аъзолари Инновацион ривожланиш вазирлиги Европанинг географик жиҳатдан қоқ марказида жойлашган «Великий камен» (Great Stone Industrial Park) махсус иқтисодий зонасига буюрдилар. Ташриф давомида делегация паркнинг инвесторлар ва аҳоли учун берадиган имкониятлари, ривожланиш тарихи ва инфратузилмаси билан танишдилар.

«Great Stone» саноат парки Беларус ва Хитой давлатларининг ҳамкорликдаги улкан лойиҳасидир. У 112,5 квадрат км майдондан иборат бўлиб, саноат ва турар жой биноларини, молиявий ва илмий-тадқиқот маркаларини, идора ва савдо-дам олиш мажмуаларини бирлаштирувчи замонавий экологик тоза ҳудуддир. Парк Беларус Республикаси пойтахти Минск шаҳридан 25 км узоқликда, халқаро аэропорт, темир йўллар ва Берлин-Москва трансмиллий автомагистрали яқинида жойлашган.

Биринчи босқич 850 гектар майдонда барча коммуникациялар қурилиши якунланди. Ҳудудга саноат ва транспорт объектлари, турар жойлар ва ижтимоий объектлар, офис ва савдо ва кўнгилочар мажмуалар, молиявий ва тадқиқот марказлари киради. Иккинчи босқични ишлаб чиқиш доирасида мультимодулли темир йўл терминалини яратиш режалаштирилган. Бош режага кўра, келажакда бу ерда 130 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

Саноат паркида юқори технологиялари ва рақобатбардош инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш режалаштирилган. у электроника, машинасозлик, фармацевтика, кимё, биотехнология, машинасозлик, янги материаллар, комплекс логистика, электрон тижорат, катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш йўналишлари ривожлантирилади ҳамда илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари олиб борилади.

Ташриф давомидаги музокаралар натижасида мазкур санат парки ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишга келишилди. Биринчи қадам сифатида «Great Stone» саноат парки вакиллари Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан жорий йилнинг ноябрь ойида ўтказиладиган InnoWeek-2021 Халқаро инновацион ғоялар ҳафталигига ташриф буюрадилар.

«Яшнобод» инновацион технопарки директори Ш. Шарифов инновацион фаолиятни ривожлантириш мақсадида «Яшнобод» инновацион технопарки технопарки ва «Great Stone» саноат парки билан ҳамкорликда қўшма стартап лойиҳаларни ривожлантириш таклифини берди. Шунингдек, томонлар қўшма бизнес-инкубатор лойиҳасини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилиб, ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича тегишли шартномаларни имзолашга келишдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться