Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

2021-08-23 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Тошкент шаҳрида Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари А.Оверчук билан учрашди.

Учрашув чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика ҳамкорлигининг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди.

Инвестициявий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳақида сўз юритиб, томонлар ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эъттибор қаратдилар. Ҳудудлараро ҳамкорликнинг II Форумига тайёргарлик кўриш долирасида мустаҳкам инвестициявий ва савдо битимларини ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон ва Россия Федерациясининг турли ҳудудлари маъмуриятлари раҳбарларининг 42 та ўзаро ташрифи ташкил этилиши маълум қилинди.

Маълумот учун: 2018 йилда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликнинг биринчи форуми якунлари бўйича 2,7 млрд доллар миқдорида келишувларга эришилди, шундан инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга доир келишувлар умумий суммаси 1,5 млрд долларни, савдо битимлари бўйича эса – 1,2 млрд долларни ташкил этди.

Томонлар икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш долзарблигини қайд этдилар. Шу нуқтаи назардан Москвада “Made in Uzbekistan” Россия Федерациясида ўзбек маҳсулотларининг олдин ўтказилган кўргазмаларидан ҳам йирик бўлган саноат кўргазмасини ташкил этишга тайёргарликнинг бориши кўриб чиқилди.

Қўшма Лойиҳа офиси фаолиятининг жорий натижалари бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботи тингланди. Иқтисодий ҳамкорлик дастурига киритилган ва умумий қиймати 5,8 млрд долларни ташкил этувчи инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича биргаликда саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш юзасидан келишувга эришилди.

Томонлар, шунингдек, 2020 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия (ҲК)нинг йиғилишида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этилишининг амалдаги ҳолатини кўриб чиқдилар ва ҲКнинг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида логистика йўлакларини ривожлантириш соҳасидаги Ўзаро англашув меморандумини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди. Ҳужжатда зарур инфратузилмани яратиш ва тегишли логистика хизматини ташкил этиш бўйича биринчи даражали чора-тадбирлар белгиланган.

Ҳужжатда божхона, санитария ва фитосанитария тартиб-таомилларини такомиллаштириш, икки мамлакат ўртасида товарларни ўтказиш тартибини соддалаштириш, давлат органлари ўртасида рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича икки томонлама ҳамкорлик қилишнинг шакллари белгиланган. Унда, шунингдек, инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, агро-логистика ва улгуржи тақсимот марказларини ташкил этиш бўйича аниқ амалий чора-тадбирлар қайд этилган. Шундай чора-тадбирлардан бири “Агроэкспресс” мунтазам маршрут поездини “яшил йўлак” тамойили асосида ташкил этиш бўлиб, у Ўзбекистондан Россия Федерациясига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпи билан беш кунда етказиб беришни таъминлайди.

Учрашув якунида томонлар муносабатларнинг муҳокама қилинган йўналишлари доирасида амалий ҳамкорлик қилиш учун навбатдаги тадбирларни белгилаб олдилар ва юзага келаётган масалаларни зудлик билан ҳал қилиш мақсадида барча даражаларда яқин алоқаларни сақлаб қолишга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться