Ўзбекистоннинг Литвадаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида) Қадамбой Султонов Литва Президенти Гитанас Науседага ишонч ёрлиқларин топширди.
Суҳбат чоғида Литва Президенти Тошкент ва Vilnyus ўртасидаги сиёсий мулоқотни ва икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожланиш суратларини ижобий баҳолади. Европа Иттифоқига аъзо давлатлар орасида Литва 2020 йил якунига кўра Ўзбекистоннинг Германиядан кейинги иккинчи йирик савдо шеригига айлангани алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон Элчиси сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда эришилган кенг кўламли ўзгаришлар натижалари, Ўзбекистон-Литва ҳамкорлигининг истиқболли ёьналишлари ва минтақавий ривожланиш масалалари ҳақида батафсил маълумот берди.
Литва Президенти Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар Вилнюсда юқори баҳоланиши, ислоҳотлар натижалари эса Европа Иттифоқининг барча давлатлари томонидан олқишланишини ма’лум қилди.
Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг имзоланиши Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кенг қамровли шерикликни сезиларли даражада фаоллаштириши қайд этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги