Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини хориж тажрибасида такомиллаштириш

2021-08-12 | Экология

2021 йил 12 август куни Давлат экология қўмитаси ҳамда Жанубий Кореянинг атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти (KEITI) раҳбарлари иштирокида учрашув ўтказилди.

«Ўзбекистон Республикасида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишни такомиллаштириш бўйича бош режани ишлаб чиқиш» лойиҳаси доирасида юртимизга KEITI Бош директори Ки Хун Сонг бошчилигидаги делегация аъзолари билан мулоқот чоғида икки томонлама алоқаларни янада кучайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов ўзаро самарали ҳамкорликни янги босқичда давом эттириш мақсадида Жиззах шаҳри марказий полигони ҳамда Зомин тумани полигонларида чиқиндиларни қайта ишлаш тизими такомиллаштириш бўйича мўлжалланган янги инвестицион ва грант лойиҳаларининг долзарб аҳамияти хусусида сўз юритди.

Бўлажак қўшма лойиҳалар концепциясини якунлаш мақсадида KEITI делегацияси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Жиззах шаҳри марказий полигони ҳамда Зомин тумани полигонларида бўлиши режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Поделиться