Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкентда ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро форум ўз ишини бошлади
2021-08-12 | Жамият
Тошкентда ёшлар ҳуқуқларига бағишланган «Ёшларни глобал ҳаракатларга жалб этиш» мавзусидаги жаҳон конференцияси ўз ишини бошлади.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон конференциясини ўтказиш ташаббуси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 22 февраль куни бўлиб ўтган БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 46-сессиясида илгари сурилган эди.
Икки кун давом этадиган форум гибрид форматида ўтказилади. Унда 30 дан ортиқ мамлакат ва халқаро ташкилотдан 500 дан зиёд вакил иштирок этмоқда.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги