Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий-руҳий ҳолати синовдан ўтказилди

2021-08-11 | Хавфсизлик соҳаси

Марказий ҳарбий округининг Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилар билан ахлоқий-руҳий тайёргарлик куни муносабти билан “Сазаган” дала-ўқув майдонидаги ахлоқий-руҳий тайёргарлик йўлагида машғулотлари ўтказилди.

Амалий машғулотлардан олдин ҳарбий хизматчиларга ахлоқий-руҳий тайёргарликнинг мақсади, йўлакдаги босқичлари, баҳоланиш тартиби ҳамда психологик хуружларнинг замонавий кўринишлари, жанг вақтида якка ва жамоавий тартибда ҳаракатланиш борасида назарий тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ностандарт вазиятда тўғри қарор қабул қилиш, кучли руҳий синовларни енгиб ўтиш, жамоани жипслаштириш, хавфга қарши тура олиш ҳамда ташаббускорлик ва мустақил бўла олиш каби хислатларни шакллантиришди. 

Ҳарбий хизматчилар ушбу йўлакда оғир шароит ва тоғли (нотекис) ҳудудлардан ўтиш, дадиллик ва топқирлик кўникмаларини ҳосил қилиш, табиий ва нотабиий тўсиқни енгиб ўтишда эпчиллик, ерости йўлагидан ўтиш давомида кутилмаган вазиятларга шай туриш, тезкорлик ҳамда чаққонликни шакллантириш, қўрқувни енгиб ўтиш, тез қарор қабул қила олиш, топқирлик каби хусусиятларни шакллантиришга қаратилган 15 га яқин тўсиқлардан ўтишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться