Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Транспорт

Жарима тўловисиз чипталар қайтарилади

13.03.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Uzbekistan Airways хорижий фуқароларга жарима тўловисиз чипталарни қайтариш имконияти тақдим этилиши ҳақида маълум қилди.

Хоразмда лазги фестивали ташкил этилади

13.03.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Урганч шаҳрида бўлиб ўтаётган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларини кўрсатиб ўтди.

Президент автомобиллар нархи борасида ўз фикрини билдирди

13.03.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти фаоллари билан учрашувда автомобиллар нархи оширилганига ўз муносабатини билдирди.

Темир йўлда электрон чипталардан фойдаланишда қўшимча қулайлик

12.03.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, поездларга чиқиш олдидан чипталарни текшириш жараёнига сарфланадиган вақтни қисқартириш мақсадида “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ томонидан электрон чипталарни замонавий технологиялар QR-код орқали текширувчи махсус мосламаларни синовдан ўтказиш жараёни бошланди.

Карим Камолов Малайзиялик сармоядорларни қабул қилди

10.03.2020ИқтисодиётМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

“Малайзия - Ўзбекистон” савдо палатаси бош котиби Дурей Раджишваран бошчилигидаги ишбилармонлар делегацияси 9 март куни Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов қабулида бўлдилар. Меҳмонлар мамлакатимиз билан Малайзия давлати ўртасида ўзаро манфаатли иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан бир нечта ташаббусларини илгари сурдилар.

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан чегирмалар эълон қилинади

10.03.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Наврўз байрамини муносиб ўтказиш ҳамда ички туризмни ривожлантириш мақсадида “Uzbekistan Airways” ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятлари томонидан 2020 йилнинг 21 мартидан 23 мартига қадар барча ички рейсларга ҳамда “Афросиёб” тезюрар поездлари чипталарига чегирмалар эълон қилинди. 

Малайзия компанияси Урганчда учувчилар тайёрлаш маркази ва логистика хабини очиш истагида

10.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Транспорт вазирлигида Малайзиянинг «Midlands Aviation Pacific Asia» компанияси ижрочи директори Радж Дарйрадж бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ва БAA авиация маъмурияти ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

09.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Жорий йилнинг 4-5 март кунлари Дубай шаҳрида (БAA) икки томонлама ҳамкорликни ва давлатлар ўртасида ҳаво қатновларини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ва БAA авиация маъмурияти ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Транспорт вазирилигида «МАЗ» ОАЖ билан музокаралар бўлиб ўтди

06.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Транспорт вазирлигида Беларусь Республикасининг “Минск автомобиль заводи” ОАЖ вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди. Транспорт вазири ўринбосари в.б. Д.Дехканов «МАЗ» ОАЖ бош директори ўринбосари С.Шуляк билан учрашувда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган турли моделдаги автобусларни Ўзбекистон бозорига етказиб бериш масалалари юзасидан фикр алмашишди.

Россиянинг Приморье ўлкаси билан ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилади

06.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

5 март транспорт вазирлигида Россиянинг Приморье ўлкаси ҳукумати раиси ўринбосари Константин Шестаков бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

«Boeing» компанияси билан ҳамкорлик масаллари муҳокама этилди

05.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Бугун транспорт вазирлигида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Элёр Ғаниев «Boeing» компанияси вице-президенти  Грегори Лекстон билан учрашди.

"Қўқон - Андижон - Қўқон": Янгиланган вариантдаги электричка йўлга қўйилди

05.03.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Куни кеча Қўқон темир йўл вокзалидан “Қўқон - Андижон - Қўқон" йўналишида замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган, йўловчилар учун барча қулайликларга эга электричканинг шаҳарлараро қатнови йўлга қўйилди.

Россиянинг Приморье ўлкаси делегацияси Тошкентга келади

04.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 4-7 март кунлари Россиянинг Приморье ўлкаси Ҳукумати раиси ўринбосари Константин Шестаков бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюради.

Халқаро молия корпорацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

04.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

3 март куни Транспорт вазирлигида Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорациясининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Вибке Шлоеймер бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

TRASEKA лойиҳаси доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

03.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

2 март куни транспорт вазири Элёр Ғанйиев TRASEKA Бош котиби Асет Асавбаевни қабул қилди. Учрашувда TRASEKA йўлаги иш фаолиятини қайта жонлантириш масалалари муҳокама этилди. Хусусан, ушбу транспорт йўлагининг рақобатбардошлиги ва жозибадорлигини оширишга қаратилган лойиҳалар хусусида сўз борди.

Транспорт вазири Арманистон элчисини қабул қилди

02.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Элёр Ғаниев Арманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси (қароргоҳи Ереван шаҳрида) Арам Григорянни қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон ва Арманистон ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Транспорт вазири Беларусь Бош вазири ўринбосари билан учрашди

27.02.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Элёр Ғаниев Беларусь Республикаси Бош вазири ўринбосари Владимир Дворник билан учрашди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Афғонистон Транспорт вазирлиги раҳбари билан учрашув

27.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Афғонистон Ислом Республикаси Транспорт вазири вазифасини бажарувчи Ямо Шамс билан учрашди.

Халқаро йўналишдаги поездларга ҳам электрон чипталар билан чиқиш мумкин

24.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб, халқаро йўналишларда қатнайдиган барча Ўзбекистон йўловчи поездларига ҳам электрон рўйхатдан ўтиш жараёни жорий этилади. Бошқа сўз билан айтганда, энди халқаро йўналишдаги поездларга ҳам темир йўл кассасига бормасдан принтерда чоп этилган электрон чипта билан тўғридан-тўғри поездга чиқиш мумкин.

Очилбой Раматов: Нурафшон шаҳрига метро қатнови йўлга қўйилади

20.02.2020ЖамиятМанба: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Нурафшон шаҳрида – вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров иштирокида йиғилиш ўтказилди.