Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
TRASEKA лойиҳаси доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди
2020-03-03 | Иқтисодиёт
2 март куни транспорт вазири Элёр Ғанйиев TRASEKA Бош котиби Асет Асавбаевни қабул қилди. Учрашувда TRASEKA йўлаги иш фаолиятини қайта жонлантириш масалалари муҳокама этилди. Хусусан, ушбу транспорт йўлагининг рақобатбардошлиги ва жозибадорлигини оширишга қаратилган лойиҳалар хусусида сўз борди.
Транспорт вазири Элёр Ғаниев мазкур транспорт йўлаги имкониятларидан тўлиқ фойдаланилган йилларда юк ташувлар ҳажми юқори кўрсаткичларни қайд этганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бугунги кунда Баку-Тбилиси-Қарс темир йўли салоҳиятидан унумли фойдаланган ҳолда TRASEKA транспорт йўлаги фаолиятини қайта жонлантириш учун яхши имконият мавжуд эканлиги айтиб ўтди.
Ўз навбатида TRASEKA Бош котиби Асет Асавбаев учрашувда TRASEKA транспорт йўлагини рақамлаштириш, ташувлар хавфсизлигини таъминлаш, чегараларни кесиб ўтиш тартибини такомиллаштириш, логистика марказлари ва портларнинг ишлашини оптималлаштириш, шунингдек, темир йўл транспортида чегараларни кесиб ўтиш тартибини бошқаришнинг яхлит тизимидан фойдаланиш каби лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилаётгани ҳақида ахборот берди.
Учрашув якунида транспорт вазири Элёр Ғанйиев Ўзбекистон томони бу борадаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги