Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқаро молия корпорацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2020-03-04 | Иқтисодиёт
3 март куни Транспорт вазирлигида Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорациясининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Вибке Шлоеймер бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистондаги аеропортларни модернизация қилиш ва бошқарувига хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича Халқаро молия корпорацияси томонидан консултатив маслаҳатлар бериш масалалари муҳокама этилди.
Даставвал транспорт вазири Элёр Ғаниев Вибке Шлоеймер хонимни сўнгги йилларда Ўзбекистон фуқаро авиацияси соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳамда 2020 йилга белгиланган режалар билан таништириб ўтди. Шунингдек, аеропортлар иш фаолиятини такомиллаштириш, йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини замон талаблари даражасига етказиш бўйича ўзаро фикр алмашилди.
Музокараларда Ўзбекистонда давлат хусусий-шерикчлик асосида амалга оширилиши кўзда тутилаётган инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда Халқаро молия корпорацияси билан ўзаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги