Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Boeing» компанияси билан ҳамкорлик масаллари муҳокама этилди

2020-03-05 | Иқтисодиёт

Бугун транспорт вазирлигида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Элёр Ғаниев «Boeing» компанияси вице-президенти  Грегори Лекстон билан учрашди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди. Грегори Лекстон жаноблари Ўзбекистон минтақадаги мамлакатлар орасида авиапаркида Boeing 787 Dreamliner самолётлари энг кўп давлат эканлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Элёр Ғаниев «Boeing» компанияси билан ўзаро ишончли ва самарали ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, бу йўналишда биргаликда ишлаш ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлишини таъкидлади.    

Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Поделиться