Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Малайзия компанияси Урганчда учувчилар тайёрлаш маркази ва логистика хабини очиш истагида

2020-03-10 | Иқтисодиёт

Транспорт вазирлигида Малайзиянинг «Midlands Aviation Pacific Asia» компанияси ижрочи директори Радж Дарйрадж бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Элёр Ғаниев мамлакатимизда янги инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдираётган хорижий компания вакилларига фуқаро авиацияси соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Хусусан, парвозлар географиясини кенгайтириш, хорижий авиакомпанияларни юртимиз аэропортларига кўпроқ жалб этиш мақсадида «Қарши», «Нукус» ва «Термез» халқаро аэропортларида «бешинчи ҳаво эркинлиги» тартибини қўллаган ҳолда, шунингдек «Бухоро» аэропортида чет давлатлар фуқароларини ташишда “Очиқ осмон” режими жорий этилгани, шунингдек, “Навоий” ва “Термиз” аэропортларида эса юк ташувлари учун “еттинчи ҳаво эркинлиги” тартибини қўллаган ҳолда “Очиқ осмон” режимини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилаётгани таъкидлаб ўтилди.

«Midlands Aviation Pacific Asia» компанияси ижрочи директори Радж Дарйрадж жаноблари Урганч шаҳрида «Phils» компанияси билан ҳамкорликда учувчилар тайёрлаш маркази ҳамда хорижий давлатларга Ўзбекистондан юкларни ташишга ихтисослашган замонавий логистика хабини очиш истагида эканлигини ва бу борадаги ўз лойиҳалари тақдимотини ўтказди.

Учрашув якунида томонлар мазкур лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш борасида махсус ишчи гуруҳи тузган ҳолда ҳамкорликда ишлашга келишиб олди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Поделиться