Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Транспорт вазирилигида «МАЗ» ОАЖ билан музокаралар бўлиб ўтди

2020-03-06 | Иқтисодиёт

Транспорт вазирлигида Беларусь Республикасининг “Минск автомобиль заводи” ОАЖ вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди. Транспорт вазири ўринбосари в.б. Д.Дехканов «МАЗ» ОАЖ бош директори ўринбосари С.Шуляк билан учрашувда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган турли моделдаги автобусларни Ўзбекистон бозорига етказиб бериш масалалари юзасидан фикр алмашишди.

«МАЗ» ОАЖ бош директори ўринбосари Сергей Шуляк Ўзбекистон билан йўловчи ташиш соҳасини ривожлантириш йўлида яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бунда компания имтиёзли молиялаштир ва хизмат кўрсатишнинг тўлиқ цикли (молиялаштириш, маҳсулотларни етказиб бериш ва сервис хизматлари кўрсатиш) йўналишида ишлашга тайёрлигини билдирди.   

-Компания Ўзбекистон бозорига турли ҳажмдаги ва модификациядаги автобуслар, электробуслар ҳамда аэропортлар учун перон автобусларни етказиб беришга ва бу борада ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришдан манфаатдор,- деди Сергей Шуляк.    

Транспорт вазири ўринбосари в.б. Даврон Дехканов автотранспортда йўловчи ташиш соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишда мавжуд автобус паркини янгилаш ўта муҳим масала эканлигини қайд этиб ўтди. Бошқа  тармоқлардан фарқли равишда бугунги кунда автотранспорт соҳасида хусусий секторнинг улуши 80 % ташкил этади. Вилоятларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатаётган корхоналарда эса ўрта сиғимли автобуслар харид қилиш бўйича талаб юқори.

Ушбу жиҳатларни инобатга олган ҳолда томонлар йўловчи ташиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларни «МАЗ» корхонасининг маҳсулотлари билан яқиндан таништириш бўйича ҳамкорликда ишлашга келишиб олди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Поделиться