Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро йўналишдаги поездларга ҳам электрон чипталар билан чиқиш мумкин

2020-02-24 | Жамият

Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб, халқаро йўналишларда қатнайдиган барча Ўзбекистон йўловчи поездларига ҳам электрон рўйхатдан ўтиш жараёни жорий этилади. Бошқа сўз билан айтганда, энди халқаро йўналишдаги поездларга ҳам темир йўл кассасига бормасдан принтерда чоп этилган электрон чипта билан тўғридан-тўғри поездга чиқиш мумкин.

Шунингдек, тез кунларда “E-ticket” электрон темир йўл чипталарини сотиб олиш тизимини халқаро тўлов тизимлари билан интеграцияси ҳам амалга оширилади. Бу эса, дунёнинг кўплаб кредит ва дебит карталарига хизмат кўрсатиш имкониятини яратади. “Ўзтемирйўлўловчи" АЖ маълум қилишича жорий йилнинг 1 март санасидан бошлаб шунингдек, электрон чипталарни расмийлаштиришда комиссион йиғимлар миқдори ҳам камайтирилади, яъни:

1. “Афросиёб" юқори тезликдаги поездлари ва барча бошқа маҳаллий йўналишлардаги поездларга - 16 000 сўм;
2. Барча давлатлараро (“Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва бошқа МДҲ давлатларининг таркибий) поездларига - 56 000 сўм;
3. 001/002-сонли давлатлараро Тулпар-Талго поездга (Олмаота - Тошкент - Олмаота) - 38 000 сўмни ташкил этади.

ИЗОҲ: Электрон чипта бу, Интернет орқали маълум босқичлардан (тўлиқ исмни киритиш, шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва рақами - паспорт, хорижга чиқиш паспорти, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва ҳ.к.) ўтиб, Сиз харид қилган йўл хужжатидир. Тўлов амалга оширилганидан сўнг поезддаги жой дарҳол сиз учун ажратилади ва у фақат сизники. Сиздан фақат А4 форматида принтерда чиқарилган электрон чипта бўлиши талаб этилади. Энг муҳими, чиптада кўрсатилган ҳарфлар ва рақамлар аниқ ва равшан акс эттирилиши лозим. 

Эслатиб ўтамиз, электрон чипталарни расмийлаштиришда маълумотларни тўғри киритилиши ҳамда фуқароларнинг давлатга кириш ва чиқиш паспорт-виза қоидаларидан хабардор бўлишга йўловчининг ўзи жавобгар бўлади.

Электрон чипталарни сотиб олиш билан боғлиқ барча саволлар билан +998712997984 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Поделиться