Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Транспорт вазири Арманистон элчисини қабул қилди
2020-03-02 | Иқтисодиёт
28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Элёр Ғаниев Арманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси (қароргоҳи Ереван шаҳрида) Арам Григорянни қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон ва Арманистон ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳар икки томон ҳам ҳозирда давлатлар ўртасидаги юк ташиш ва маҳсулотлар айланмаси паст даражада эканлиги, кўрсаткичларни яхшилаш учун эса ҳамкорликдаги ишларни кучайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтишди.
Хусусан, халқаро транспорт йўлаклари имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда икки далат ўртасида халқаро автомобиль ташувларини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди. Томонлар бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш ва янада ривожлантириш мақсадида икки давлат ўртасида транспорт соҳасидаги битмларни қайта кўриб чиқишга келишиб олди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги