Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Транспорт

17 августдан 30 августга қадар Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар рўйхати

17.08.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун навбатдаги чартер рейсларининг жадвали тасдиқланди.

Транспорт соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

16.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида транспорт соҳасини ислоҳот қилишга бағишланган видеоконференция шаклида йиғилиш бўлиб ўтди.

Экспорт юкларини ва уларни ташишларни суғурта қилиш тартиби белгиланди

14.08.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Ҳукумат қарори билан “Капитал, товар ва хизматлар (ишлар) экспорти ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ фаолиятни суғурта қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Грузия Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот тўғрисида

13.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йил 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Грузия Ташқи ишлар вазири Давид Залкалиани билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг АХБОРОТИ

12.08.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Мамлакатимизда бугунги пандемия шароитида ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларнинг барқарорлигини сақлаб туриш, айниқса аҳолининг муносиб турмуш тарзи ҳамда тадбиркорлик субъектларининг самарали фаолият кўрсатиши учун қулай шароитларни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.

Давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш борасидаги ишлар кескин танқид қилинди

05.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан тақдимот билан танишди.

Ўзбекистон, Афғонистон ва Эрон транспорт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

24.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Жорий йилнинг 22 июль куни видеоконференц алоқа шаклида Ўзбекистон Республикаси, Афғонистон Ислом Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси вакиллари иштирокида транспорт соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш, учла томон учун бирдек манфаатли бўлган истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқариш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон томонига Транспорт вазири Элёр Ғаниев, Афғонистон томонига мамлакат транспорт вазири Ямо Шамс, Эрон томонига эса мамлкатнинг йўл ва шаҳарсозликни ривожлантириш вазири Муҳаммад Исломи раҳбарлик қилди.

Ўзбекистон ва Россия транспорт вазирликлари вакиллари келгусидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

21.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Жорий йилнинг 20 июль куни видеоконференц алоқа шаклида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг транспорт соҳасидаги ҳамкорлик комиссияси навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” темир йўли қурилиши масаласи юзасидан навбатдаги муҳокама бўлиб ўтди

16.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

15 июль куни Ўзбекистон транспорт вазири Элёр Ғаниев, Қирғизистон транспорт ва йўл вазири Жанат Бейшенов, Хитой Халқ Республикасининг ислоҳотлар ва ривожланиш бўйича давлат қўмитасининг чет эл капитали ва хорижий инвестициялар департаменти бош директори ўринбосари Чжэн Чипин бошчилигида видеоконференция алоқа шаклида учрашув ўтказилди.

Транспорт соҳасига ахборот технологияларини жорий қилиш — давр талаби

08.07.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” учун қабул қилинган Давлат дастурида бир қатор йирик вазифа ва лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ташувларини амалга оширишда фаоллик кўрсатмоқда

08.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жўнатувчиларга, экспортёр, деҳқон ҳамда тадбиркорларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида бир қатор имтиёзлар тақдим этилган. Компания таркибидаги "ЙўлРефТранс" аксиядорлик жамиятига тегишли совутгичли рефрижератор вагонларда юк ташиш хажми ўтган 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 2020 йилнинг олти ойи давомида 2,5 баробарга ошди.

6 июлдан 19 июлга қадар Ўзбекистон фуқароларни хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар рўйхати

07.07.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун навбатдаги чартер рейсларининг жадвали тасдиқланди.

Ўзбекистон юк ташишнинг электрон китобчасини жорий этади

06.07.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Сўнгги йилларда Ўзбекистон транзитга кўмаклашишда, минтақада ва унинг ташқарисида савдо-сотиқни рағбатлантиришда энг муҳим ҳаракатлантирувчи кучга айланди. Бу ҳақида Халқаро автомобил транспорти иттифоқи (ХАТИ) Бош котиби Умберто де Претто Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарход Арзиев билан бўлиб ўтган видеоконференция чоғида айтиб ўтди.

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилишини жадаллаштириш масаласи муҳокама қилинди

02.07.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Жорий йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Элёр Ғаниев ва Қирғизистон Республикаси Транспорт вазири Жанат Бейшеновнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Тошкент давлат транспорт университети Франция таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилмоқда

02.07.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги кўмагида Европада авиация соҳасидаги энг катта ўқув юрти ҳисобланган Франциянинг Фуқаролик авиацияси миллий мактаби (ENAC – École nationale de lʼaviation civile) ҳамда Тулуза бизнес мактаблари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, келажакда юртимизда авиация соҳаси учун малакали учувчилар, етук мутахассисларни тайёрлаш мақсадида видеомулоқот ташкил этилди.

Европа Иттифоқи мамлакатларига товарларни экспорт қилувчи ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари диққатига!

28.06.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

REX тизимининг қўлланилишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 994-сон «Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинган.

Президент Наманган темир йўл вокзали билан танишди

27.06.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Наманган темир йўл вокзалида амалга оширилган қурилиш-реконструкция ишларини кўздан кечирди.

Йўловчилар диққатига! Расман тасдиқланмаган хабарларга ишониб авиачипталарни сотиб олманг

26.06.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида айрим хорижий авиакомпаниялар жорий йилнинг 1 июль санасидан эътиборан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни қайта тиклаши ва шу муносабат билан авиа чипталар сотуви бошлангани тўғрисидаги хабарлар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Транспорт вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Маҳаллий йўналишларда автобуслар ҳаракати тикланмоқда

15.06.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Бугундан «сариқ» ва «яшил» тоифага кирувчи ҳудудлараро маҳаллий йўналишларда автобуслар ҳаракати тикланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Тошкентда 8 июндан бошлаб автобуслар ҳаракати тикланади

07.06.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 8 июнь кунидан бошлаб «сариқ» ва «яшил» тоифасига кирувчи ҳудудларда, шу жумладан, Тошкент шаҳрида автобус йўналишлари фаолиятини қайта тиклаш белгиланди.