Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Транспорт вазири Беларусь Бош вазири ўринбосари билан учрашди

2020-02-27 | Иқтисодиёт

26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Элёр Ғаниев Беларусь Республикаси Бош вазири ўринбосари Владимир Дворник билан учрашди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Томонлар икки давлат ўртасида транспорт соҳасидаги ижобий ва конструктив ҳамкорлик алоқаларини юқори баҳолашди. Ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг юқори суръатларда ривожланиб бориши натижасида давлатлар ўртасида товар айрибошлаш ҳажми 150 фоизга ўсишга эришилгани алоҳида қайд этиб ўтилди. Келажакда мазкур кўрсаткични янада ошириш учун томонлар улкан имкониятларга эга эканлиги ва бу борада ўзаро ҳамкорликдаги алоқаларни янада ривожлантиришга келишиб олинди. 

Хусусан, Беларусь Республикаси Бош вазири ўринбосари Владимир Дворник "АМКОДОР" ва “МАЗ” каби корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган турли модификациядаги махсус автотранспорт воситаларини Ўзбекистон бозорига етказиб бериш ва ҳамкорликда ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш бўйича ўзаро фикр алмашди.

Транспорт вазири Элёр Ғаниев Ўзбекистонда барча хорижий давлат корхоналари учун бозор муносабатларига асосланган рақобатбардош шарт-шароитлар яратилганини айтиб ўтди. Ҳамда кўп қиррали ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш Ўзбекистон ва Беларусь учун бирдек манфаатли эканлигини таъкидлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Поделиться