Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Президент автомобиллар нархи борасида ўз фикрини билдирди
2020-03-13 | Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти фаоллари билан учрашувда автомобиллар нархи оширилганига ўз муносабатини билдирди.
- Мана кўряпсизлар, автосаноатимиз раҳбарлари машиналар нархини оширишга қарор қилгани одамларнинг норозилигига сабаб бўлди. Бу иқтисодий жиҳатдан керакдир, лекин ҳозирги шароитда тўғри эмас. Биз халққа енгиллик яратишимиз лозим. Ҳар бир қарорни етти марта эмас, етмиш марта ўйлаш зарур. Аввало халқимизнинг сотиб олувчанлик қобилиятини мустаҳкамлаш керак, - деди Президент.
Давлатимиз раҳбари бозор иқтисодиётига ўтиш оғирлиги, лекин мамлакатимиз шу йўлдан боришини таъкидлади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти