Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Қўқон - Андижон - Қўқон": Янгиланган вариантдаги электричка йўлга қўйилди

2020-03-05 | Жамият

Куни кеча Қўқон темир йўл вокзалидан “Қўқон - Андижон - Қўқон" йўналишида замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган, йўловчилар учун барча қулайликларга эга электричканинг шаҳарлараро қатнови йўлга қўйилди.

10 миллионга яқин аҳолига эга Фарғона водийсида йўловчилар учун шаҳарлараро қулай транспорт тизимини шакллантиришга катта эҳтиёж бор. Шу боис “Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти томонидан водий вилоятларини темир йўл орқали бир-бирига боғлаш ҳамда халқимиз учун хавфсиз ва қулай транспорт тизимини яратишга катта аҳамият қаратилмоқда. 

Эндиликда “Қўқон - Марғилон - Андижон" йўналиши бўйича ҳар куни иккитадан электропоезд йўловчиларга хизмат кўрсатади. Ушбу йўналиш Андижон ва Фарғона вилояти аҳолиси учун хавфсиз ва арзон транспорт тури сифатида катта қулайлик бўлди. 

Янгиланган вариантдаги замонавий ва қулай электричкада йўловчилар учун барча шароитлар мавжуд. Вагонларда қишда иссиқ, ёзда салқин ҳарорат таъминланади. Йўловчилар вагондаги юмшоқ ўриндиқлардан жой олиб, ўрнатилган мониторларда манзилга етгунга қадар концерт дастурларини томоша қилиб, янгиликлардан ҳам хабардор бўлади.

Эрталабки соат 06:22да Қўқон вокзалидан чиққан поезд соат 9:03да Андижон вокзалига етиб келади. Масофанинг умумий узунлиги 136 километрни ташкил этиб, электричка бу йўлни 2 соат 45 дақиқада босиб ўтади. Андижондан шу поезд 10:10да жўнаб Қўқон шаҳрига соат 12:57да қайтади. Соат 14:50да поезд яна шу йўналиш бўйича орқага қайтиб Андижонга 17:55 да кириб боради. Бир кунлик сўнги рейс 20:55 да Қўқон шаҳрига йўловчи поездининг кириб бориши билан якунланади. 

Электричка ўз йўлида 9 та вокзалда тўхтаб ўтади. Муҳими чипталар ҳамёнбоп. Масалан, Қўқондан Олтиариққа қадар - 3000 сўм, Қува ва Марғилонгача - 5000 сўм, Қўқондан Андижонгача эса - 7000 сўмни ташкил этади.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, “Қўқон - Марғилон - Андижон" йўналиши учун қатновга қўйилган электричкалар ҳам тармоқ тасарруфидаги вагон деполарида қайта таъмирланиб, йўловчилар учун ҳам хавфсиз, ҳам қулай ва сифатли кўринишга келтирилди. Айни пайтда “Тошкент - Ҳўжакент -Тошкент" ҳамда “Тошкент - Гулистон - Тошкент" йўналишида ҳаракатланадиган электричкалар ҳам сифатли таъмирлаш жараёнидан ўтказилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Поделиться