Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Афғонистон Транспорт вазирлиги раҳбари билан учрашув

2020-02-27 | Сиёсат

2020 йилнинг 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Афғонистон Ислом Республикаси Транспорт вазири вазифасини бажарувчи Ямо Шамс билан учрашди.

Ямо Шамс Ўзбекистон раҳбариятига Афғонистон миллий иқтисодиётини тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатлари, мамлакатда тинч сиёсий жараённи бошлашга ёрдами, шунингдек, аввало барча афғон халқи манфаати учун турли иқтисодий лойиҳалар амалга оширилаётганлиги учун самимий миннатдорлик изҳор этди.

Иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги даражаси ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Ямо Шамс Ўзбекистоннинг Афғонистондаги йирик инфратузилма лойиҳаларида иштирок этиши муҳимлигини қайд этар экан, Афғонистонга Ўзбекистон ишлаб чиқарган турли маҳсулотлар экспортини ошириш, Ўзбекистондан Афғонистонга етказиб бериладиган маҳсулотлар турини кенгайтиришда мамлакатимизнинг муҳим аҳамиятини таъfкидлади.

Томонлар Афғонистон ҳудуди орқали учинчи мамлакатларга ўтадиган Ўзбекистон транзит юклари ҳажмини ошириш масаласини ҳам муҳокама қилдилар.

Ҳаво ҳаракати хизматлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш тартиблари, шунингдек, халқаро автомобил ташувлари тўғрисида икки томонлама ҳужжатларни тайёрлашни давом эттириш ва тезроқ имзолаш тўғрисида келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться