Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россиянинг Приморье ўлкаси билан ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилади

2020-03-06 | Иқтисодиёт

5 март транспорт вазирлигида Россиянинг Приморье ўлкаси ҳукумати раиси ўринбосари Константин Шестаков бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда транспорт-логистика алоқаларини ривожлантириш орқали Приморье ўлкаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама этилди. 

Томонлар, хусусан, авиақатновлар сонини ошириш, Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Приморье  ўлкасига етказиб бериш, темир йўл, автотранспорт орқали, авиа юк ташувларини йўлга қўйиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, туризм йўналишида ҳам катта имкониятлар мавжуд эканлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.

Учрашув якунида ҳамкорлик алоқалари янада кенгайтириш ва аниқ натижаларга эришиш мақсадида махсус ишчи гуруҳи тузган ҳолда биргаликда ишлашга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Поделиться