Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновация

Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида «Ёшлар технопарки» ташкил этилади

15.01.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари қабул қилинади.

Инновацион қурилиш материаллари лойиҳалари муҳокама қилинди

13.01.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қурилиш Вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги ҳамда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” қўшма қарорига мувофиқ ташкил этилган Қурилиш материаллари саноати илмий-техникавий кенгаши томонидан бугунги кунга қадар 4 та лойиҳа молиялаштирилишга тавсия этилди. Жорий йилнинг 9 январь куни инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов раҳбарлигида бўлиб ўтган навбатдаги Қурилиш материаллари саноати илмий-техникавий кенгаши йиғилишида эса учта лойиҳа муҳокама қилинди.

"StarTTech" IT-конференцияси бўлиб ўтди

13.01.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2020 йил 10 январь куни Тошкент шаҳрида “StarTTech” конференцияси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда IT- Парк томонидан ўтказилган ушбу тадбирда дастурий маҳсулотлар бозорининг замонавий тенденциялари муҳокама қилинди.

Хитой патент идораси Ўзбекистон олимларининг ишланмасига патент берди

12.01.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

2019 йилнинг декабрида Хитой Халқ Республикаси патент идораси ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази олимлари томонидан яратилган пахта генларини нокаут қилиш (ўчириш) инновацион технологияси бўйича патент аризасини тасдиқлади. 

Президент Тошкент шаҳридаги янги Халқ қабулхонасини кўздан кечирди

11.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасида бўлди. 

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизматининг баёноти

10.01.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

"Фейсбук" ижтимоий тармоғининг "Халқ билан мулоқот/Диалог с народом" гуруҳида Ўзбек олими буғланган сувларни генерациялаб, қайтадан ёмғир ёғдириш технологиясини ишлаб чиққани ҳақида хабар эълон қилинди. Унда мазкур технологиянинг ишлаши, фойда келтириши, ҳозирги кун долзарб технология сифатида тан олиниши Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзгидрометеорология илмий текшириш институти, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Сейсмология илмий текшириш институти вакиллари ҳамда профессор ва академиклар иштирокидаги Ўзбекистон Фанлар Академиясининг баёнотларида қайд этилганлиги ҳақида тўхталган.

Қурилиш соҳасида инновацион технологиялар кенг жорий этилади

08.01.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 январь куни қурилиш соҳасидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Темурийлар тарихи давлат музейида Смарт технологиялар жорий этилди

07.01.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

2020 йилнинг илк кунларидан ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейида Смарт технологиялар жорий қилинди. Бу орқали Музейга ташриф буюрувчилар замонавий интерактив воситалар ёрдамида турли экспонатлар ва Музей ҳақида қўшимча маълумот олиш имкониятига эга бўладилар.

Ўзбекистонлик 15 ёшли ўқувчи – 3 карра робототехника ва IT бўйича жаҳон чемпиони

06.01.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2003 йилнинг 26 ноябрида Навоий шаҳрида муҳандислар оиласида дунёга келган ўғлонга ота-онаси орзу-ҳавас билан Суҳроб дея исм қўйди. Болакай оиланинг тўнғич фарзанди бўлгани боис унга яхши таълим-тарбия бера бошлашди. Ўғил бола бўлгани учун ҳам Суҳроб болалигидан синган ўйинчоқларини ўзи тузатишга уринди. Боладаги қобилиятни пайқаган ота фарзандига янада кенгроқ имконият яратиб берди. Фарзандига интернетдан қандай фойдаланишни ўргатиб, қуриш ва ясаш бўйича видеороликлар кўришни тавсия қилди. Онаси шифокор бўлгани боис фарзандига компьютердан тўғри фойдаланиш тартибларини ўргатди. Шу билан бирга Суҳроб 4 тилни, яъни ўзбек, рус, инглиз ва корейс тилларида мукаммал суҳбатлашишни ўргана бошлади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида илмий-техник ахборот маркази ташкил этилди

30.12.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг декабрь ойидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Илмий-техник ахборот маркази ўз фаолиятини бошлади.

Кўз микрожарроҳлиги бўйича Марказий Осиёда ягона Ўқув симуляцион маркази расман очилди

26.12.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

25 декабрь куни Кўз микрожарроҳлиги бўйича Марказий Осиёда ягона Ўқув симуляцион марказнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур симуляцион ўқув маркази Инновацион ривожланиш вазирлиги, DMC Инновацион клиникаси, Тошкент Тиббиёт Академияси ҳамкорлигида халқаро стандартлар бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, у Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган стартап лойиҳалар танлови натижаларига кўра молиялаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳайъати аъзолари таркиби тасдиқланди

26.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 24 декабрдаги 1029-сон қарори тасдиқланди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги Амити университетида Инкубация маркази ташкил этилишида қатнашади

25.12.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

2019 йил 24 декабрь куни Инновацион ривожланиш вазири биринчи ўринбосари в. б. Шароф Ражаббаев Амити университети вице-президенти д-р Гуриндер Сингхни қабул қилди.

Жаҳон банки илмий ишланмаларни тижоратлаштириш учун 50 млн. АҚШ доллари ажратиши маълум қилинди

24.12.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

24 декабрь куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда инновацион ғояларни ва стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш” мавзусида брифинг ўтказилди. Брифингда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, вазирнинг халқаро маслаҳатчиси Ербол Сулейменов ҳамда бошқарма бошлиғи Жамолиддин Бобохонов йиғилганларга мавзу юзасидан маълумотлар тақдим этдилар, тадбир иштирокчиларининг кўплаб саволларига жавоб бердилар.

Иброҳим Абдураҳманов: Инновация – барча соҳа учун бирдек зарур

24.12.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Бугунги тезкор давр жаҳон фани ва инновация фаолиятининг ютуқларидан кенг фойдаланишни тақозо этмоқда. Жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини изчил ва барқарор ривожлантириш, мамлакатнинг муносиб келажагини барпо этиш учун бу жуда муҳим.

Япония билан илм-фан соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади

19.12.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

19 декабрь куни Токио шаҳрида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Япония фан ва технология агентлиги президенти Мичинари Хамагучи билан учрашди. Учрашув давомида томонлар икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, шунингдек илм-фан, таълим соҳаларида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш борасида музокаралар олиб бордилар.

Ўзбекистон Республикаси делегацияси Дубайдаги “Future Foresight” семинар-тренингида иштирок этди

18.12.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Бирлашган Араб Амирликларининг Вазирлар Маҳкамаси ва келажак вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган “Future Foresight” тренинг-семинарида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев бошчилигидаги 15 кишидан иборат делегация БААга ташриф буюрди.

Агрономлар мактаби ташкил этилади

16.12.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлигининг ташаббуси билан республикада агрономлар мактабини ташкил этишнинг амалий чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.