Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизматининг баёноти

2020-01-10 | Инновация

"Фейсбук" ижтимоий тармоғининг "Халқ билан мулоқот/Диалог с народом" гуруҳида Ўзбек олими буғланган сувларни генерациялаб, қайтадан ёмғир ёғдириш технологиясини ишлаб чиққани ҳақида хабар эълон қилинди. Унда мазкур технологиянинг ишлаши, фойда келтириши, ҳозирги кун долзарб технология сифатида тан олиниши Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзгидрометеорология илмий текшириш институти, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Сейсмология илмий текшириш институти вакиллари ҳамда профессор ва академиклар иштирокидаги Ўзбекистон Фанлар Академиясининг баёнотларида қайд этилганлиги ҳақида тўхталган.

Ўз навбатида Инновацион ривожланиш вазирлиги мавзу бўйича қуйидаги баёнотни эътиборингизга ҳавола этади. 

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 18 сентябрь куни эълон қилинган Давлат илмий-техник дастур доирасидаги амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танловининг 14-турида “Орол денгизига дарё суви оқимини кўпайтиришга қаратилган тоғли ҳудудларда ёғингарчиликни оширишнинг янги технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳа ҳам қўйилган. Танлов 19 ноябрда якунланган бўлиб, мазкур мавзу бўйича учта лойиҳа топширилган. Танловга келиб тушган лойиҳалар вазирликнинг тегишли бошқармалари томонидан дастлабки техник экспертизадан ўтказилди. Ҳозирги кунда мазкур лойиҳалар вазирлик ҳузуридаги тегишли Илмий-техник кенгаш томонидан кўриб чиқилмоқда.

Лойиҳалардан биттаси молиялаштиришга тавсия этилганидан сўнг Орол денгизига дарё суви оқимини кўпайтиришга қаратилган тоғли ҳудудларда ёғингарчиликни оширишнинг янги технологияси ишлаб чиқилади. Булутларнинг метео ва радиолокацион маълумотларига асосланиб, ёғингарчиликни чақириш бўйича янги усуллар комплекси синовдан ўтказилади. Шунингдек, тоғли ҳудудларда халқаро стандартларга мувофиқ ёмғир ва қорни фаоллаштириш бўйича янги технология ишлаб чиқилиши кўзда тутилган. Ёғингарчиликни фаоллаштирувчи реагентнинг тарқалишини ҳисоблаш асосида маълумотлар базаси яратилади ва ундан фойдаланган ҳолда симуляцион модделлаш дастури ҳамда ёмғир ва қорни фаоллаштириш бўйича янги технологиянинг тажриба намунаси ишлаб чиқилади. Бундан ташқари лойиҳа доирасида ёғингарчиликни автоматик тарзда фаоллаштирувчи сунъий интеллект дастурини яратиш учун техник талаблар ишлаб чиқилиши ҳам талаби қўйилган.

Синов натижалари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази, Давлат ўрмон хўжалиги қўмитасига ўрганиш ва хулоса олиш учун тақдим этилади.

Тадқиқот натижалари конференциялар ва журналларда мақолалар чоп этиш орқали илмий жамоатчиликнинг муҳокамасидан ўтказилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться