Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Инновация
ICESCO Бош директори билан музокаралар тўғрисида 05.08.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги2020 йил 4 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиков видеоконференция шаклида Ислом олами фан, таълим ва маданият масалари бўйича ташкилоти (ICESCO) Бош директори Салим ал-Малик билан музокаралар ўтказди. |
5G тележарроҳлик амалиётини қўллашга имкон беради 03.08.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги5G ҳозирги мобил интернет тезлигидан камида 10 баробар ва ундан юқори тезликда маълумотлар узатмасини амалга оширади. Хўш, бу мисли кўрилмаган интернет тезлиги бизга, умуман инсониятга нима беради? Яшаш тарзимизни қай томонга ўзгартириши мумкин? Бунга албатта мисоллар талайгина. Юқори тезликдаги мобил интернет кундалик яшаш тарзимизда кенг қўлланилиши кутилмоқда. 5Gнинг энг асосий харидорларидан бири бу — медицина соҳасидир. Айни дамда баъзи мамлакатларда шу соҳа вакиллари ва шифокорлар тайёр 5G станциялари ва тегишли прототиплар ҳамда роботлар ёрдамида телемедицина устида изланишлар олиб боришмоқда. |
20.07.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро Инновация маркази томонидан «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро Инновация маркази фаолиятини ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқиш» лойиҳасининг дастлабки босқичида олиб борилган ишларга бағишланган семинар ўтказилди. |
Хитойнинг “Innoway” компанияси билан музокаралар ўтказилди 20.07.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Хитойнинг “Innoway” компанияси ўртасида видео-конференц алоқа орқали учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Аббос Бобохонов компания вакилининг вазирлик билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдиргани учун миннатдорчилик билдириб, ҳозирги кунда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотлар берди. “Innoway” компанияси бош директори Ни Лишиа (Nie Lixia) компаниянинг инновация ва ИКТ соҳасидаги ютуқлари ҳамда келажак учун режалари билан ўртоқлашди. |
Вазир 3D принтерни кимга совға қилди? 09.07.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги2020 йил март ойида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Андижон Давлат Университетида ёш олимлар вилоятдаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари иштирокида учрашув ўтказди. Инновацион ривожланиш вазири барча саволларга жавоб бериб, мавжуд муаммоларни ечишда кўмак берилишини, юртимиз илм-фани ва инновацион ривожига ҳисса қўшиш йўлида меҳнат қилаётган олимлар ва тадқиқотчилар вазирлик томонидан қўллаб-қувватланишини алоҳида таъкидлади. |
07.07.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги 6 июль куни инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сантош Жанинг Ўзбекистондаги миссиясининг якунлангани муносабати билан қабул қилди. Қабул давомида ўтган давр мобайнида вазирликнинг ҳиндистонлик ҳамкорлар билан амалга оширган ишлари муҳокама қилинди. |
Илмий-техник кенгашлар раҳбарлари билан учрашув ўтказилди 06.07.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги фан йўналишлари бўйича Илмий техник кенгашлар (ИТК) раҳбариятининг вазир Иброҳим Абдураҳмонов раислигида мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда ИТК раислари, раис ўринбосарлари ва илмий котиблари иштирок этдилар. |
«Пандемияга қарши курашда Инновация ва Smartcity» онлайн анжумани 03.07.2020ИнновацияМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлигиАйни пайтда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Пойтахтлар ва йирик шаҳарлар халқаро ассамблеясининг «Пандемияга қарши курашда Инновация ва Smartcity» мавзусидаги онлайн анжуманида иштирок этмоқда. |
03.07.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги “Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириш учун қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида уларни танлов асосида саралаш тартиби тўғрисида”ги Низомга ва Эксперт гуруҳининг 2020 йил 29 июндаги 1-сон йиғилиш баёни қарорига мувофиқ қуйидагиларни маълум қилади. |
Ёшларга таълим бериш платформаси — “TexnoBus” ишга туширилди 02.07.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиРеспубликамизнинг чекка ҳудудларида мамлакатимиз ривожланиши учун муҳим бўлган соҳаларга қизиқувчи ёшларга таълим беришга мўлжалланган “TexnoBus” технологик мобил таълим платформасига Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Ойбек Норинбоев томонидан 30 июнь – Ёшлар кунида старт берилди. |
30.06.2020ТехнологияларМанба: ЎзА Қарши шаҳрида «Ёшлар ойлиги» доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти Кенгаши ташаббуси билан «Робо футбол» мусобақаси ўтказилди. Унда 16 нафар истеъдодли ёш робототехниклар бош соврин учун курашди. |
Ўзбек аёл элчисининг илк расмий учрашуви Инновацион ривожланиш вазирлигида бўлди 30.06.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги29 июнь куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистоннинг Исроилдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Феруза Маҳмудова билан учрашди. Учрашув давомида томонлар Исроил давлати ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги илм-фан ва инновация соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. |
Ёшлар академияси – инновацион келажак бинокорлари 30.06.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги2019 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академияси ташкил этилган бўлиб, ушбу академиянинг асосий мақсадларидан бири республикамизнинг барча ҳудудларидаги иқтидорли ёшларни излаб топиш ҳамда уларни мамлакатимиз тараққиёти учун муҳим бўлган соҳалар бўйича амалга ошираётган лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун барча зарурий шарт-шароитлар яратишдан иборат. |
Зилзила эпицентри йўналишини аниқловчи сейсмоскоп 29.06.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигиТаклиф қилинаётган сейсмоскоп зилзила пайтида сейсмик тўлқинлар йўналишини аниқлашга мўлжалланган бўлиб, сейсмологияда, муҳандислик-сейсмометрик станцияларда, зилзилаларнинг турли тузилмаларга таъсирини ўрганиш учун ишлатилиши мумкин. |
Грант асосида молиялаштирилган илмий лойиҳалар мониторинги давом этмоқда 29.06.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиМиллий илмий-тадқиқотлар ва ишланмаларни молиялаштириш усулларидан бири танлов асосида молиялаштиришдир. Илмий жамоатчилик ва мустақил экспертларнинг фикрича, грант лойиҳалари танловлари — молиялаштиришнинг энг шаффоф тури саналади. Грант тизими нафақат малакали илмий экспертиза орқали истиқболли лойиҳаларни саралаб олиш, балки илмий-тадқиқот ишларининг сифатини назорат қилишнинг самарали воситаси ҳисобланади. |
Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида илк бора Япония ҳукумати дастури ғолиблигини қўлга киритди 28.06.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиЎзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Тоттори Университети профессори Кристина Тодерич ҳамкорлигида SATREPS-2020 (Япония) танловига тақдим этилган лойиҳа молиялаштиришга тасдиқланди. |
Клиникаларни лойиҳалаштиришда хорижий тажрибани ўрганиш муҳим 12.06.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиПрезидент Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги “NANO Medical Clinic” кўп тармоқли шифохона фаолияти билан танишди. |
Президент Инновацион ривожланиш вазирлигига ташриф буюрди 12.06.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиПрезидент Шавкат Мирзиёев Олмазор тумани Талабалар шаҳарчасида барпо этилган Инновацион ривожланиш вазирлигининг янги биносини бориб кўрди. |
Ривожланиш бўйича ҳамкорлар Ўзбекистонга ёрдам беришга тайёр 10.05.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиИнвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, ташқи ёрдам дастурлари ва ривожланиш бўйича ҳамкорлар билан ўзаро алоқалар бўйича расмий мувофиқлаштирувчиси сифатида, "Мамлакатлар платформаси" доирасида халқаро молия институтлари, БМТ ташкилотлари, АҚШ, Туркия, Корея, Япония, шунингдек, Европа Иттифоқи мамлакатлари халқаро ҳамкорлик учун ҳукумат агентликларининг 40 дан ортиқ вакиллари иштирок этган кенгайтирилган видеоконференцияни ўтказди. |
Бутунжаҳон ижодкорлик ва инновацион фаолият куни муборак! 21.04.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиБарча соҳалардаги билимларни сақлаш, кўпайтириш ва тарқатиш йўли билан иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда, жумладан ақлий фаолият билан шуғулланадиган ҳар қандай йўналишларда миллатлараро ҳамкорликни рағбатлантириш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси 21 апрелни Бутун жаҳон ижодкорлик ва инновацион фаолият куни деб эълон қилган. |