Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновация

Инновацион ривожланиш вазирлиги вакиллари Осиё-Тинч океани технологиялар трансфери марказининг Малайзияда бўлган тадбирларида иштирок этдилар

12.11.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикасининг БМТнинг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО) Осиё-Тинч океани технологиялар трансфери маркази (ОТТТМ)га аъзо-давлатлар сафига қўшилиши юртимиз илм-фани, инновация ва технологиялар соҳасининг ривожланишига туртки бериши кутилмоқда. Шу муносабат билан “InnoWeek-2019” инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Осиё-Тинч океани технологиялар трансфери маркази томонидан “Инновациялар ва технологиялар трансферида интеллектуал мулкнинг аҳамияти” мавзусидаги минтақавий семинар ташкил этилди. Тадбирга Ҳиндистон, Корея Республикаси, Филиппин, Малайзия, Швеция, Қозоғистон каби давлатлардан спикерлар таклиф этилди.

Навбатдаги манзил — Чилонзор

06.11.2019ЖамиятМанба: Давлат хизматлари агентлиги

Хабарингиз бор, мамлакатимизда кетма-кет Давлат хизматлари марказларининг янги ва ҳар томонлама қулай бинолари фойдаланишга топширилиб келинмоқда. Бугунги кунда уларнинг сони 55 тага етди.

 

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида Фан ва технологиялар бўйича ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди

06.11.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ҳукуматларининг Фан ва технологиялар бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги келишуви Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзянь Янь томонидан имзоланди.

ДХА қандай қилиб топ-5га кирмоқчи?

05.11.2019ЖамиятМанба: Давлат хизматлари агентлиги

Маълумки, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш бўйича ягона ваколатли орган ҳисобланади.

Навоий ЭИЗ да Ўзбек-Хитой фармацевтика заводи қурилиши бошланди

05.11.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

4 ноябрь куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ХХР илм-фан ва технологиялар вазирлигининг Ижтимоий соҳаларда илм-фан ва технологияларни ривожлантириш департаментининг бош директори ўринбосари Тян Баогу бошчилигидаги Хитой делегациясини қабул қилди.

InnoWeek-2019. “Future Foresight”нинг фаол иштирокчилари Бирлашган Араб Амирликларига стажировкага юборилади

04.11.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг 28 октябрь – 1 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг Вазирлар Маҳкамаси ва Келажак ишлари бўйича вазирлиги билан ҳамкорликда “Future Foresight” семинар-тренинглар ташкил этилди. 

Интеллектуал фаолият натижаларини тижоратлаштириш: 2 миллиард сўмлик шартномалар имзоланди

04.11.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

InnoWeek-2019 Иккинчи халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида ташкил қилинган Халқаро инновацион кўргазмада интеллектуал фаолият натижаларини тижоратлаштириш майдони ташкил қилинди. Ушбу майдонда 16 та илмий-тадқиқот муассасалари ва 8 та инновацион стартап компаниялар ўз ишланмалари ва маҳсулотлари билан иштирок этди.

InnoWeek-2019: БМТ билан ҳамкорликда Инновациялар ва технологиялар трансферида интеллектуал мулкнинг аҳамияти муҳокама этилмоқда

30.10.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Айни пайтда InnoWeek инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида ўтаётган “Инновациялар ва технологиялар трансферида интеллектуал мулкнинг аҳамияти” мавзусидаги минтақавий семинар бўлиб ўтмоқда.

InnoWeek- 2019: Глобал инновацион индекс муаллифлари билан тўғридан-тўғри мулоқот ташкил этилди

30.10.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

InnoWeek- 2019 Инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясида белгиланган асосий вазифалардан бири — Ўзбекистоннинг Глобал инновацион индекс (GII) кўрсаткичида илғор 50 мамлакатлар қаторидан ўрин олишини таъминлашга қаратилган юртимизнинг Глобал инновацион индекс кўрсаткичларини яхшилашга доир ўтказилган давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида республикамизнинг вазирлик ва идоралар ходимлари, мамлакатимиз ҳамда хорижий мустақил илмий-тадқиқот марказлари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

InnoWeek-2019:96,5 млн. долларга тенг англашув меморандумлари ва шартномалар имзоланди

30.10.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Пойтахтимизнинг “Ўзекспомарказ”миллий кўргазмалар мажмуасида бўлаётган InnoWeek-2019 инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Халқаро инновацион-инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда. Ушбу форумда бир қатор хорижий инвестиция компаниялари ҳам иштирок этмоқдалар. Ҳафталикнинг биринчи кунида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Хитой, Туркия, Исроил, Польша ва Ҳиндистон давлатларидан келган инвесторлар билан икки томонлама ҳамкорликни назарда тутувчи умумий қиймати 96,5 млн.долларга тенг бўлган англашув меморандумлари ва шартномалар имзоланди.

INNOWEEK-2019: халқаро фан олимпиадалари совриндорлари тақдирланди

30.10.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

II Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида 2018-2019 йилларда халқаро фан олимпиадалари совриндорлари ва уларнинг устозларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Инновацион ғоялар ҳафталиги

30.10.2019ИнновацияМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар залида “INNOWEEK – 2019” инновацион ғоялар ҳафталиги бошланди.

ONLINE. “InnoWeek.Uz-2019” инновацион ғоялар ҳафталиги ўз ишини бошлади

29.10.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Бугун, 29 октябрь куни “InnoWeek.Uz-2019” – инновацион ғоялар ҳафталиги ўз ишини бошлади. 

БМТ шафелигида халқаро анжуман

28.10.2019ЭкологияМанба: ЎзА

Нукус шаҳрида БМТ шафелигида “Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар зонаси” мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтди.

“Fin Tech Abu Dhabi” танловида Ўзбекистон жамоаси ғолиб бўлди!

25.10.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2019 йилнинг 21 октябридан 23 октябригача Бирлашган Араб Амирлигининг Абу-Даби шаҳрида бутун дунё бўйлаб 5000 дан ортиқ сармоядор ва инноваторларни тўплаган энг йирик халқаро стартап фестивалларидан бири - MENA FinTech фестивали бўлиб ўтди.

Тадбиркор ва инвесторлар диққатига!

24.10.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

29-31 октябрь куни “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма мажмуасида InnoWeek Иккинчи халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида ташкил қилинадиган Халқаро инновацион кўргазмада интеллектуал фаолият натижаларни тижоратлаштириш майдони ташкил қилиниб, ушбу майдонда ихтирочи ва тадқиқотчиларнинг тижоратлаштириш учун инновацион лойиҳалари ва ишланмалари тақдимоти бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Ҳиндистоннинг Гужарат штати расмий делегацияси Инновацион ривожланиш вазири билан учрашди

23.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

22 октябрь куни Гужарат штати расмий делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ҳиндистон давлат идоралари мутасаддилари ва компаниялар вакиллари билан учрашув ўтказди.

«Давлат тили тўғрисида»ги қонун қабул қилинган сана арафасида Khan Academy Oʻzbek - биринчи онлайн таълим платформасининг очилиши бўлиб ўтди

18.10.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Тошкентдаги INHA университети конференциялар залида Khan Academy Oʻzbek – ўзбек тилидаги биринчи бепул онлайн платформасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.