Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Агрономлар мактаби ташкил этилади

2019-12-16 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазирлигининг ташаббуси билан республикада агрономлар мактабини ташкил этишнинг амалий чора-тадбирлари ишлаб чиқилди. 

Ушбу ташаббус Фермер, деҳқон ва шахсий томорқа хўжаликлари кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан қўллаб-қувватланди.


Мазкур ташкилотлар ва бошқа ваколатли органлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар натижасида республикада катта талабга эга бўлган агрономларнинг мактаби яратилади.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 12 декабрида Халқаро пресс-клубда “Ўзбекистонда сув муаммолари. Томчилаб суғоришнинг долзарб масалалари” мавзусида ўтказилган жонли эфирдаги брифингда бу масала кўтарилганди. Унда ҳосилдорликни ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш билан бирга сувдан оқилона фойдаланишда агрономларнинг ўрни беқиёс эканлиги яна бир бор таъкидлаб ўтилди.

Республикада қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида қатор тадбирлар амалга оширилишига қарамасдан, таҳлиллар тажрибали агрономларнинг етишмаслигини кўрсатмоқда. Ҳозирги кунда янги ташкил этилган агрокластерларда, қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликларида етиштирилаётган маҳсулот ҳажмини кўпайтириш, унинг сифатини ошириш бўйича қатор тадбирлар хўжаликда тажрибали агроном бўлишини талаб этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться