Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Инновация
Инновацион ривожланиш вазирлиги Жаҳон банки вакиллари билан онлайн мулоқот олиб борди 04.04.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиИнновацион ривожланиш вазирлиги Жаҳон банки вакиллари билан онлайн мулоқот ўтказди. |
30.03.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш бўйича онлайн электрон платформа ишга туширилганлигини маълум қилади. |
Эшитиш қобилияти бузилганлар мулоқот қилишни ва уларни тинглашини истайди 19.03.2020ТехнологияларМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси украиналик дастурчилар билан ҳамкорликда эшитиш қобилияти паст одамларнинг ижтимоийлашувини тубдан ўзгартириши мумкин бўлган лойиҳани синовдан ўтказишни бошлайди. |
“Аскарга мактуб” лойиҳасига старт берилди 19.03.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиИнновацион ривожланиш вазирлиги ташаббусига кўра 18 март куни Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда “Аскарга мактуб” пилот лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Чирчиқ олий танк қўмондон-муҳандислик билим юрти муддатли хизматчилари билан “Аскарга мактуб” пилот лойиҳасига старт берилди. |
18.03.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Фирдавс Нематзода Исроилнинг Петах Тиква шаҳрида бўлиб қайтди. Ташриф доирасида у “WATERGEN” компанияси томонидан ташкил қилинган қисқа муддатли тажриба алмашиш дастурида қатнашиб, компания томонидан таклиф этиладиган маҳсулотлар бўйича маълумотлар олди. Ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Исроил давлатида фаолият юритаётган Ўзбекистонлик иқтидорли ёшлар билан уларни Ёшлар академиясига жалб этиш, академия фаолияти билан таништириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида учрашди. |
17.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) томонидан 2019 йилнинг 31 декабрь куни Хитойнинг Ухан шаҳрида номаълум пневмония эпидемияси юзага келганлиги маълум қилинди. Хитойлик мутахассислар касаллик қўзғатувчиси COVID-19 коронавируси эканини аниқлашди. 2020 йилнинг 10 март ҳолатига кўра, касаллик жаҳоннинг 115 та мамлакатида қайд этилиб, дунё аҳолисидан 115825 киши касаллик юқтиргани, 4087 киши эса коронавирусдан вафот этганлиги қайд этилди. |
Ибн Сино мактабида он-лайн дарслар бошланди 16.03.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиРеспубликамизга коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Бош вазир томонидан ўтказилган шошилинч йиғилишда барча олий таълим, халқ таълими, мактабгача таълим ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар тасарруфидаги таълим муассасалари талабалари, ўқувчилари ва тарбияланувчилари учун 2020 йил 16 март кунидан уч ҳафта муддатга таътил (карантин) эълон қилинди. |
Инновацион ривожланиш вазири Хоразм технопарки фаолияти билан танишди 16.03.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиИнновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хоразм вилоятига ташрифи доирасида Хоразм инновацион технопаркининг қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, шунингдек, технопаркда яратилаётган шарт-шароитлар билан танишди. |
Green Aral Sea – Орол денгизи тубини кўкаламзорлаштириш краудфандинг ташаббуси 13.03.2020ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги2020 йил 11 март куни Wyndham Тошкент меҳмонхонасида БМТ Тараққиёт дастурининг Орол денгизининг қуриган тубини кўкаламзорлаштириш учун краудфандинг пилот платформасини яратиш бўйича Концепция лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. |
Инновацион ривожланиш вазири Урганч давлат университетида йиғилиш ўтказди 12.03.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги2020 йил 11 март куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хоразм вилоятидаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва Хоразм Маъмун академияси илмий ходимлари билан Урганч давлат университетида учрашув ўтказди. |
11.03.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Hilton Tashkent City, “Komtel Technologies” (Туркия) билан ҳамкорликда “IBS/DAS технологияларини Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация соҳасида муҳим инновацион ечим сифатида жорий этиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. |
Тошкентда биринчи халқаро ёшлар инновацион форуми бўлиб ўтади 10.03.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиЖорий йилнинг 9 март куни Инновацион ривожланиш вазирлигида вазир ўринбосари Олимжон Тўйчиев ва “Евросиё инжиниринг компанияси” (Россия Федерацияси) президенти Муҳаммад Муҳитдинов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. |
Миллий палата ва БМТ ҳамкорликни йўлга қўймоқда 09.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси раиси Равшан Изомов ЮНИСЕФ ва ЮНФПАнинг мамлакатимиздаги ваколатхоналари вакиллари билан музокара олиб борди. |
Бир миллиард сўм грант маблағи ажратилади 06.03.2020ИнновацияМанба: ЎзА“Ёшлар пресс-клуби”да ёшларнинг инновацион ғоялари ва стартап-лойиҳаларига кўмаклашиш “Стартап-ташаббуслари” дастури 4-даврининг якуний тақдимотлари ўтказилди. |
06.03.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги Биотехнология лабораторияси Республикадаги энг йирик илмий лабораториялардан бири бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази базасида фаолият кўрсатади. Мазкур лаборатория тадқиқот натижаларининг юқори аниқлиги ва ишончлилигини кафолатлайдиган кучли замонавий маълумотлар базасига эгалиги билан диққатга сазовордир. |
Ақлли шаҳар, у ўзи қандай бўлади? 05.03.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигиҚурилиш вазирлигида Франциянинг Bouygues Construction group экспертлари иштирокида айни мавзуга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. |
Ёшлар инновацион ғоялари ва стартап-лойиҳаларига кўмаклашиш дастурининг якуний босқичи ўтказилди 05.03.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигиЁшларнинг инновацион тадбиркорлик кўникмалари ривожлантириш ва имкониятларини кенгайтириш мақсадида 2020 йил 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги БМТ Тараққиёт дастури ҳамда Россия Федерацияси Траст фондининг “Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси доирасида Ёшлар инновацион ғоялари ва стартап-лойиҳаларига кўмаклашиш “Стартап-ташаббуслар” дастурининг тўртинчи босқичини амалга оширди. |
Паррандаларни етиштиришда инновацион технологиялар 04.03.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиЖорий йилнинг 3 март куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Венгриянинг “Agrofeed” компанияси билан ҳамкорликда “Паррандаларни етиштириш учун инновацион технологиялар“ мавзусидаги илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. |
Ўзбекистонда Start-up лойиҳалари қандай ривожланмоқда? 02.03.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиU-Report Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда сўров ўтказди. Мақсад - ёшларнинг Start-up (стартап) лойиҳалари ҳақидаги тушунчаларини ўрганиш, қайси соҳада ўзларининг стартап лойиҳаларини ривожлантиришни хоҳлашлари ва стартап-лойиҳалар мамлакатдаги инновациялар ва иқтисодиётнинг ривожланишига таъсири ҳақидаги фикрларини ўрганиш. |
Оролда биргаликда боғ яратамиз! 28.02.2020ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиЎзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази томонидан “Оролдаги боғим“ — “My garden in the Aral Sea” агро ва экотуризм инновацион лойиҳаси бўйича www.aralforest.org сайти ишга туширилди. |