Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси делегацияси Дубайдаги “Future Foresight” семинар-тренингида иштирок этди

2019-12-18 | Инновация

Бирлашган Араб Амирликларининг Вазирлар Маҳкамаси ва келажак вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган “Future Foresight” тренинг-семинарида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев бошчилигидаги 15 кишидан иборат делегация БААга ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари О.Тўйчиев Бирлашган Араб Амирликларининг Вазирлар Маҳкамаси ва келажак вазирлигининг Келажак департаменти директори Иброҳим Ҳамза Алқосим билан учрашув ўтказди. Учрашувда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Семинар-тренинг, БААнинг Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлигининг Иқтисодий ва савдо масалалари бўйича директори Абдулнассер Ал Шаали, Шайх Заед уй-жой дастурининг Дизайн бўйича директори Фотима ал-Ҳамди ҳамда Иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит вазирлиги Ҳамкорлик ва махсус лойиҳалар директори Шаима Ал Айдароус томонидан олиб борилди.

Даставвал, семинар-тренингнинг спикерлари томонидан “Келажакни драйверлар ва трендлар орқали тадқиқ қилиш” мавзусида маъруза ўқилди, драйвер ва трендлар нима эканлиги, уларнинг назарияси ва амалиётга қандай татбиқ қилиш мумкинлиги тўғрисида тушунча берилди.

Сўнгра, “Устувор драйверларнинг маълум бир соҳаларга таъсири” мавзусида ўқув машғулотлар ҳамда “Келажак учун сценарий яратиш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари” мавзусида маъруза бўлиб ўтди. Мавзу бўйича ҳар бир жамоанинг фикр-мулоҳазалари тингланди ва савол-жавоб тарзида фикрлар алмашинилди. Шунингдек семинар-тренинг тингловчилари 3 та гуруҳга бўлиниб, Ўзбекистон Республикасининг ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин бўлган трендларни танлаб олишди ҳамда бу трендларнинг драйверларини таҳлил қилишди ва яқин келажакда эришилиши мумкин бўлган натижаларни тахмин қилишди.

Ўқув машғулотлар якунида, лойиҳа иштирокчилари cеминар давомида тузилган 3 та гуруҳ томонидан, ўтган мавзуларга ва берилган вазифаларга доир тақдимотлари ўтказилди. Тақдимот ўз ичига давлат хизматларини рақамлаштириш, масофавий таълим ҳамда инсон капиталини ривожлантириш йўналишларини ўз ичига олди ва тингловчилар томонидан ёритилган ушбу лойиҳаларни реал ҳаётга татбиқ қилиниши бўйича фикр алмашилди.

Ўқув семинарининг асосий мақсади давлат хизматчиларида таҳлил қила олиш кўникмаларини шакллантириш ва амалга оширилаётган лойиҳаларнинг истиқболлари ва самарадорлигини баҳолаш механизмларини тушунтиришдир. Бу ўз навбатида у ёки бу турдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган вақт ва ресурсларни оптималлаштиришда ёрдам беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться