Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновация

Эртадан “InnoWeek.uz” инновацион ғоялар ҳафталиги бошланади

02.11.2020ИнновацияМанба: «Янги Ўзбекистон»

Бугун Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 3-8 ноябрь кунлари ўтказиладиган  “InnoWeek.uz” Инновацион ғоялар ҳафталиги арафасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро робототехника мусобақасида олтин медални қўлга киритди

30.10.2020ЁшларМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

«Баркамол авлод» болалар мактаблари тўгараклари аъзолари «YRC-2020» (International Youth Robоt Competition) халқаро робототехника мусобақасида «Чиқиндиларни саралаш» инженерлик лойиҳаси билан иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Халқаро ёшлар инновацион форуми

29.10.2020ЁшларМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2020 йилнинг 3-5 ноябрь кунларида биринчи Халқаро ёшлар инновацион форуми онлайн тарзда бўлиб ўтади.

Молиялаштиришга тавсия этилган 61 та илмий лойиҳаларга сертификатлар топширилди

25.10.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

24 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлигида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинган танлов ғолибларига сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш бўйича танловга ҳужжатлар қабули узайтирилди

14.10.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий веб-саҳифасида ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида 2020 йил 22 июлда эълон қилинган танлов юзасидан қўшимча тарзда қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида инновация йўналишидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

28.09.2020ИнновацияМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

ДЕҲЛИ, 28 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳадов ушбу мамлакатнинг “Routern.com” компанияси раҳбари Чандракант Шарма билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.  

Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари тизими ўрганилди

24.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Агентлик томонидан Тошкент вилояти Зангота туманидаги “УзАвто Моторс Пауэртрейн” акциядорлик жамиятида ходимлар меҳнати фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими, унинг хусусиятлари ва таъсири мавзусида семинар ташкил этилди. Унда мамлакатимиздаги “Ўзбекнефтегаз”АЖ, “Ўзкимёсаноат”АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ, “Йўлқурилиш”АЖ, "Тошкентвино комбинати" АЖ каби 15 та йирик корхона ходимлари иштирок этди.

Мотуридия таълимоти тадқиқоти –Ўзбекистонда диний соҳадаги ислоҳотларнинг ёрқин намунаси

14.09.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Республикамизда пандемия шароитда карантин эълон қилинганига қарамай, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий фаолиятга доир Давлат дастурлари доирасида бажариладиган амалий ва инновацион лойиҳалар танловлари онлайн тарзда ўтказиб келинмоқда.

Сифат менежмент тизимларини жорий этилиши ижобий самара беради

08.09.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикамиз миқёсида 140 та ишлаб чиыариш корхоналарида сифат менежменти тизими жорий этилди. Шу билан бирга 144та мувофиқлик сертификатлари ҳам расмийлаштирилди.

Ёшларни TECHNOWAYS – технологик марафонга таклиф этамиз!

04.09.2020ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўқувчи, талабалар, тадқиқотчилар ҳамда илмга чанқоқ иқтидорли ёшларни инновация, стартап, технология, дастурлаш бўйича билимларни ошириш, шунингдек лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда тижоратлаштириш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўтказиладиган TECHNOWAYS технологик ривожланиш марафонига таклиф қиламиз.

Ўзбекистон Глобал инновацион индексда 93 ўринни эгаллади

02.09.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Бутун Жаҳон Интеллектуал Мулк Ташкилоти ва Корнел Университети томонидан Глобал инновацион индекс рейтингининг навбатдаги 2020 йил «Инновацияни ким молиялаштиради?» мавзусидаги 13-сони эълон қилинди. Ҳар йили 24 июль санасида чоп этилиши анъанага айланган нашр бу йилги пандемия таъсири остида кечиктирилгани маълум қилинган эди.

Global Young Academy иқтидорли ёшларимизни ўз сафига қабул қилади!

02.09.2020ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Global Young Academy дунё миқёсида ёш олимларни қўллаб-қувватлаш, илм-фанни кенг омма эътиборига ҳавола этиш, сиёсий мунозараларда қатнашиш, халқаро ва фанлараро ҳамкорликни ривожлантириш учун ёш тадқиқотчиларга халқаро мулоқотларни олиб бориш имкониятини яратади. Дунё миқёсидаги таниқли ёш олимларни глобал аҳамиятга эга мавзуларни муҳокама қилиш учун бирлашишига имкон беради.

Ўзбекистондан иккита лойиҳа халқаро тадбиркорлик чемпионатига йўлланма олди

31.08.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг 27 август куни Entrepreneurship World Cup халқаро танловининг миллий саралаш босқичи онлайн тарзда бўлиб ўтди. Ғолиб бўлган лойиҳа танловнинг жаҳон финалида тақдимот ўтказиш имкониятини қўлга киритди.

Республикамизда водород энергетикасини ривожлантириш масаласи муҳокама этилди

28.08.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

2020 йилнинг 28 август куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги мутахассислари ҳамкорлигида энергетика соҳасида ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, илм-фан ва инновация йўналишлари бўйича икки томонлама алоқаларини кучайтириш, келажакда амалга оширилиши мумкин бўлган ишларни муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Инновацион Ўзбекистон: келажакка интилаётган мамлакат

28.08.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг 27 август куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан «Инновацион Ўзбекистон: келажакка интилаётган мамлакат» мавзусида ахборот технологияларини қўллаган ҳолда масофавий анжуман ўтказилди.

Коррупциянинг олдини олишга бағишланган йиғилиш ўтказилди

26.08.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

25 август куни Инновацион ривожланиш вазирлигида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларда коррупция ҳолатларига йўл қўйилишини олдини олиш, коррупцион элементларнинг ҳар қандай кўринишига қарши кескин курашиш, уни профилактика қилиш бўйича чора-тадбирлар ва амалга ошириладиган ишлар ҳақида сўзлади.

Ўзбекистон ва Хитой: инновацион ҳамкорликнинг янги босқичи

24.08.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Цзян Янь хоним билан онлайн шаклда музокара ўтказди.

“Стартап ташаббуслари” қўллаб-қувватлаш дастурининг бешинчи даври янги форматда ишга тушмоқда

18.08.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Давом этаётган пандемия одамлар ва ташкилотлар ҳаётининг барча соҳаларига таъсир этиб ўзгаришларни тезлаштириш, янги технологияларни ривожлантириш ва инновацияларни жорий этиш зарурлигини кўрсатмоқда. Пандемия даврида одамлар ҳаётида, одатлари ва истакларида мисли кўрилмаган ўзгаришлар рўй бермоқда. Ва бу ўз навбатида бошқа соҳаларга таъсир кўрсатмоқда. Пандемия оқибатларини юмшатиш учун бизнинг таклифимиз - Стартап ташаббуслари.

Тошкентнинг Олмазор туманида Ўзбекистон-Туркия технопарки ташкил этилади

13.08.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Туркиянинг энг йирик нашрларидан бири – «Сабоҳ» газетаси инновациялар соҳасида Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигининг янги босқичи ҳақида мақола эълон қилди. «Ўзбекистонга технопарк инвестицияси» мақоласида турли соҳаларни қамраб олган йирик технологик лойиҳа – Олмазор технопаркини молиялаштириш ҳақида сўз боради.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган ишлар

13.08.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш ва бозор муносабатларини янада ривожлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан Давлат илмий-техника дастурлари доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасида 31,9 млрд. сўмлик 115 та лойиҳа бажарилмоқда. Шу жумладан, янги механизм асосида 6,1 млрд. сўмлик 12 та лойиҳа молиялаштирилган.