Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳайъати аъзолари таркиби тасдиқланди

2019-12-26 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 24 декабрдаги 1029-сон қарори тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 30 ноябрлаги ПҚ 3416-coн қарорига ва Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари хайъатларининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 19 октябрдаги 855-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Респyбликаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳайъати аъзоларининг сони 11 (ўн бир) кишидан иборат бўлишини белгилади.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқланди:

Абдураҳмонов Иброҳим Йўлчиевич - вазир

Ражаббоев Шароф Раҳимбердиевич - вазирнинг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи

Тўйчиев Олимжон Алижонович - вазир ўринбосари

Норинбоев Ойбек Қобилжонович - вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи

Назаров Азимжон Соатмурод ўғли - вазир ўринбосари

Лавозимига кўра  - вазир ўринбосари

Турдиқулова Шаҳлохон Ўткировна - “Илғор технологиялар маркази” давлат илмий муассасаси директори

Отажонов Шуҳрат Ибройимжонович - Фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи
 
Отақулов Тўхтамурод Умарович - Ҳудудларни ривожлантиришга инновацияларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармаси бошлиғи

Худанов Бахтинур Ойбўтаевич - Таълим ва соғлиқни сақлашга инновацияларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармаси бошлиғи

Абдукаримов Абдуваҳоб Маҳкамбоевич - Иқтисодиёт реал секторига инновацияларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармаси бошлиғи.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Респyбликаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю.Абдураҳмовов зиммасига юклатилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться