Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Темурийлар тарихи давлат музейида Смарт технологиялар жорий этилди

2020-01-07 | Технологиялар

2020 йилнинг илк кунларидан ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейида Смарт технологиялар жорий қилинди. Бу орқали Музейга ташриф буюрувчилар замонавий интерактив воситалар ёрдамида турли экспонатлар ва Музей ҳақида қўшимча маълумот олиш имкониятига эга бўладилар.

Музей экспонатлари ҳақидаги маълумотлар НаззАР – инновацион иловаси ёрдамида реал элементлар билан бойитилди. Смартфонингизни Музейнинг 21 та нуқтасига ўрнатилган экспонат тасвири тушурилган АР белгили махсус тахтачаларга йўналтириб, экспонат ҳақидаги маълумотларга ўзбек, рус, инглиз, француз тилларидаги аудио-видеогид ёрдамида эга бўлишингиз мумкин. Шунингдек, 3Д динамикали голограммалар ҳам акс этиб, у турли эффектлар билан тўлдирилган.

Бунинг учун фойдаланувчи ўз смартфонига Андроид ва иОС қурилмалари учун ишлаб чиқилган НаззАР иловасини юклаб олиши лозим. Ушбу нновацион лойиҳа Амир Темур ва темурийлар тарихини янада кенгроқ ёритиб беришга хизмат қилмоқда. Смарт технологияларнинг жорий қилиниши Музейга республикамиздан ташриф буюрувчилар ва сайёҳлар учун жуда катта қулайликларни яратади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться