Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хитой патент идораси Ўзбекистон олимларининг ишланмасига патент берди

2020-01-12 | Инновация

2019 йилнинг декабрида Хитой Халқ Республикаси патент идораси ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази олимлари томонидан яратилган пахта генларини нокаут қилиш (ўчириш) инновацион технологияси бўйича патент аризасини тасдиқлади. 

Юртимиз олимлари ишлаб чиққан пахта генини нокаут қилиш технологияси Ўзбекистон, АҚШ, Миср ва Россияда патентлар ҳамда халқаро РCТ патентини олган. Яна бир патент жаҳон миқёсида лицензиялаш имкониятларини кенгайтирмоқда.

Таъкидлаш керакки, Хитой пахта ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш бўйича жаҳонда етакчилардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, Хитой пахтанинг юқори сифатли ва ҳашаротларга чидамли ҳамда янги патоген навларини яратишда замонавий биотехнологик усуллардан кенг фойдаланмоқда. Шунинг учун ҳам олимларимиз технологияси учун Хитойда патент олиниши тижоратлаштириш учун катта имкониятларни очади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳукумати илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларнинг натижаларини тижоратлаштиришга катта эътибор қаратмоқда. Олимлар учун янги имкониятлар очиб, улар меҳнатининг самарасини мамлакат манфаати йўлида самарали амалга оширишга ҳисса қўшадиган кўплаб қарор ва фармонлар эълон қилинди. Бу омиллар хориждаги маҳаллий олимларнинг янги инновацион ишланмаларини патентлаш ишларини янада мустаҳкамлайди.

Пахта генларининг нокаут (ўчириш) технологияси олтинчи авлод инновацион технологияси ҳисобланади. У 2008 йилда ўзбек олимлари томонидан ихтиро қилинган бўлиб, Ўзбекистон ҳукумати кўмагида олиб борилган кейинги тадқиқотлар “Порлоқ“ ғўза туркумидаги юқори ҳосилли, барвақт пишувчи, узун толали, қурғоқчиликка ва тузга чидамли биотехнологик навларнинг яратилишига олиб келди. Мазкур технология дунёда илк бора пахтанинг бир вақтнинг ўзида бир нечта қимматли хусусиятларини такомиллаштириш имконини берди. Айнан муайян навнинг бир нечта хусусиятларини бир пайтнинг ўзида ўзгартириш пахта селекциясида асосий муаммо ҳисобланади. Натижада янги навларнинг ўртача ҳосилдорлиги гектарига 40 центнерга етди, 4.2 микронейрли, -37.9 (Стр) пишиқликдаги ва тола узунлигига 38-40 мм бўлган юқори сифатли тола олиш имконини берди.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться