Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Бугун ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларининг онлайн-мулоқоти бўлиб ўтади

06.08.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Бугун Душанбе шаҳрида  Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар  адлия вазирларининг саккизинчи йиғилиши онлайн шаклда бўлиб ўтади.

Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг навбатдаги мажлиси бошланди

06.08.2021СиёсатМанба: ЎзА

Туркманбоши шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви доирасида Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг навбатдаги мажлиси ўз ишини бошлади.

Flynas авиакомпанияси Ар Риёд - Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйди

06.08.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида “Flynas” авиакомпаниясининг Ар Риёд - Тошкент йўналишидаги илк рейси тантанали равишда кутиб олинди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Махсус вакили билан учрашув

06.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 5 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Юэ Сяоюн билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари учрашув ўтказди

06.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 август куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Президенти Туркманистонга келди

05.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 5 август куни Туркманбоши шаҳрига ташриф буюрди.

Финляндиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

05.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида мамлакатимизда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Финляндия Республикасининг Ўзбекистондаги Элчиси М.Лиивала билан учрашув бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга кетди

05.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 5 август куни Туркманбоши шаҳрига жўнаб кетди.

Вазирлар Маҳкамасида тегишли тайинловлар амалга оширилди

05.08.2021Ҳукумат таркибида ўзгаришларМанба: ЎзА

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси ҳамда аппарати таркибида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

Аудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича Ўзбекситон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди

05.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибалари асосида аудиторлар учун замонавий сертификатлаш тизимини жорий этиш, аудитор малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларининг шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, ушбу соҳадаги халқаро ташкилотлар билан яқин шериклик ва ўзаро алоқаларни ўрнатиш мақсадида 2021 йил 4 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5210 сон қарори қабул қилинди.

Тайинлов: Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи тайинланди

05.08.2021СиёсатМанба: ЎзА

Абдижалиев Махмуд Караматдинович Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. М.Абдижалиев шу кунга қадар Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Ўзбекистон ва Туркманистон Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказади.

05.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ашхобод шаҳрида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия (ҲК)нинг туркман томонидан раиси Э.Оразгелдиев билан музокаралар ўтказди.

Ҳайъат йиғилиши: 2021 йилнинг I ярим йиллиги сарҳисоб қилинди

05.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев бошчилигида Давлат солиқ қўмитасининг навбатдаги жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги сарҳисобига бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон ва Туркманистон икки томонлама алоқаларни мустаҳкамламоқда

05.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ашхобод шаҳрида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Р.Мередов билан учрашди.

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этади

05.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 5-6 август кунлари Туркманистондаги “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этади.

Партиянинг сайловолди вазифалари белгиланди

02.08.2021СайловМанба: ЎзА

O’zLiDeP Андижон вилоят кенгашининг сайлов масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Корея Республикаси Президентининг Янги Жанубий ва Шимолий сиёсат бўйича котиби билан учрашув тўғрисида

02.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 1 август куни Сеул шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Корея Республикаси Президентининг Янги Жанубий ва Шимолий сиёсат бўйича котиби Ё Ҳан Гу билан учрашди.

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашувида иштирок этади

02.08.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарнинг ўринбосари - Президент матбуот котиби  Шерзод Асадов бугун анъанавий тарзда ўтказган брифингда давлатимиз раҳбари иштирокида жорий ҳафтада кутилаётган муҳим тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Президент Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Туркманистонга боради

02.08.2021СиёсатМанба: ЎзА

Бугун, 2 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматининг навбатдаги брифинги бўлиб ўтди.

“Ёш китобхон оила” танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

02.08.2021ЖамиятМанба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Нурафшон шаҳрида “Ёш китобхон оила” танловининг Тошкент вилояти босқичи ўтказилди.