Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Flynas авиакомпанияси Ар Риёд - Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйди

2021-08-06 | Хавфсизлик соҳаси

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида “Flynas” авиакомпаниясининг Ар Риёд - Тошкент йўналишидаги илк рейси тантанали равишда кутиб олинди.

Шундай қилиб, мамлакатимизга мунтазам парвозларни амалга оширувчи авиакомпаниялар сони яна биттага ортди. Эслатиб ўтамиз, “Flynas” авиакомпаниясига 2021 йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилган эди. Жорий йилнинг 3 август куни эса авиакомпаниянинг парвозлар жадвали тасдиқланган.

Тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ авиакомния 5 августдан 2 сентябргача Ар Риёд – Тошкент - Ар Риёд йўналишида ҳафтада бир марта пайшанба кунлари парвозларни амалга оширади.

Сентябрь ойидан бошлаб эса авиакомпания парвозлар сонини ҳафтасига уч мартага етказиши режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Поделиться