Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Муҳим ижтимоий лойиҳалар тақдимот қилинди

12.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасида янги иш ўринлари ташкил этишга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Фарғонада аҳоли мурожаатлари билан ишлашда янгича тизим ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмаслиги керак

11.08.2021СиёсатМанба: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Бугун, 11 август куни вилоят ҳокимлигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари масалаларига қаратилган видеоселектор тарзидаги семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Президенти Администрацияси масъул ходимлари, вилоят ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят Халқ қабулхонаси мудири Абдуҳошим Абдуллаев, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мурожаатлар билан ишлашга масъул ходимлар қатнашдилар.

АҚШ Элчиси билан учрашув

11.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дениел Розенблюмни қабул қилди.

ФАО ва ШҲТ озиқ-овқат тизимларини қайта ташкиллаштириш масалаларини муҳокама қилишди

11.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ФАО ва ШҲТнинг мустақил мулоқоти онлайн форматда бўлиб ўтди, у жорий йилнинг кузида БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Нью-Йоркда ўтказиладиган Озиқ-овқат тизимлари бўйича БТМ Саммитига тайёргарлик доирасида ташкил этилди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Римда ўтказилган БМТнинг Озиқ-овқат тизимлари пре-саммитида иштирок этган эди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ходимларни эмлаш тадбирлари ўтказилди

11.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида идора раҳбарияти ва ходимларини эмлаш тадбирлари бошланди. Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков вакцинанинг биринчи компонентини қабул қилиб, аҳолини коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш зарурлиги ҳақида фикр билдирди ҳамда бошқа раҳбар ва ходимларни Ўзбекистонга олиб келинган вакциналарнинг ўзиларига маъқул туридан фойдаланиб, иложи борича тезроқ эмланишга чақирди.

Сифат стандарти бўйича халқаро сертификат нима беради

11.08.2021СиёсатМанба: ЎзА

Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти самарадорлиги, муҳими, халқни рози қилиши муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Жаҳон хайрия индексида 53-ўриндан 29-ўринга кўтарилди

11.08.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Тошкент вилоятида саноатни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди

11.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида саноатни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

ШҲТга аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг навбатдаги йиғилиши онлайн шаклда ўтказилади

10.08.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг олтинчи йиғилиши 12 август куни Душанбе шаҳрида онлайн шаклда ўтказилади

Истеъмолчиларни нефть ва газ ресурслари билан барқарор таъминлаш вазифаси қўйилди

10.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 9 август куни истеъмолчиларни нефть ва газ ресурслари билан барқарор таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Хиросима университети президенти билан учрашув ўтказди

10.08.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Хиросима университети президенти Мицуо Очи билан учрашув ўтказди

Марказий Осиё давлатлари минтақавий шерикликни мустаҳкамлашнинг дастлабки босқичида турибди

09.08.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Бугун Марказий Осиё халқаро институтида минтақа давлат раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашуви (6 август, Туркманистон) натижалари таҳлилига бағишланган «Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари» мавзусида онлайн-конференция бўлиб ўтди.

Сувдан махсус фойдаланишга оид рухсатномани онлайн тарзда олиш мумкин

09.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Эндиликда сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга оид  рухсатномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда олиш мумкин.

Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодий форуми – кўп томонлама ҳамкорлик учун макон

09.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 3 Маслаҳат учрашуви давомида “Аваза” Миллий туристик зонасида (Туркманистон) Марказий Осиё мамлакатларининг иқтисодий форуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси мажлиси хабарномаси

09.08.2021СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси

Ўзбекистон президенти сайлови округлари тузилди 2021 йил 9 август куни марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. йиғилишни комиссия раиси З.Низамходжаев олиб борди.

Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги янги Бош консули тайинланди

09.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Атабек Турсинбеков Ўзбекистон Республикасининг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон Республикаси) Бош консули этиб тайинланди.

Президентлар саноат кўргазмасини кўздан кечирди

06.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида Туркманбоши шаҳрида ушбу мамлакатларнинг миллий саноат маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари учрашди

06.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 6 август куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан музокара ўтказди.

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади

06.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

6 август куни Туркманистондаги “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.