Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашувида иштирок этади

2021-08-02 | Сиёсат

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарнинг ўринбосари - Президент матбуот котиби  Шерзод Асадов бугун анъанавий тарзда ўтказган брифингда давлатимиз раҳбари иштирокида жорий ҳафтада кутилаётган муҳим тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Матбуот котибининг  айтишича, ҳафта давомида Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш бўйича тақдимот ҳамда ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши режалаштирилган.

6 август куни Ўзбекистон Президенти Туркманистоннинг «Аваза» миллий туризм зонасида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этади.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться