Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Ўзбекистон Президенти ва Абу Даби Амирлиги валиаҳди кенг кўламли шерикликни янада кенгайтириш чораларини кўриб чиқдилар

31.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 август куни Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Муҳаммад Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

31.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 август куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди

30.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л. Кудратов Сербия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Давлат котиби Н. Старович билан учрашув ўтказди.

Германия ТИВ раҳбари билан учрашув ҳақида

30.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳрига ташриф билан келган Германия Федератив Республикаси Федерал ташқи ишлар вазири Xayko Maas билан учрашув ўтказди.

Президент Ўзбекистон Қаҳрамонларини алоҳида эътироф этди

30.08.2021Сиёсат

Кўксарой қароргоҳида гуруҳ юртдошларимизга фахрий унвонлар, орден ва медаллар тантанали равишда топширилмоқда.

Янги Ўзбекистон Туркиянинг Ван шаҳрида тақдим этилди

30.08.2021ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Энг улуғ ва энг азиз байрам – Ўзбекистон истиқлолининг 30 йиллик байрами арафасида мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси вакиллари Ван шаҳрида маҳаллий жамоатчилик, тадбиркор ва ишбилармон доиралар вакилларига Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ўзгаришларнинг тақдимот маросимини ўтказди, деб хабар бермоқда.

Европа кенгаши раҳбари Ўзбекистон Президенти ва халқини мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклади

30.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель билан телефон орқали мулоқот қилди.

ТИВда тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

30.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 28 август куни Ташқи ишлар вазирлигида “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” ва “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонларига муносиб деб топилган ТИВ тизимида фаолият юритаётган ходимларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Президент олис тумандаги замонавий корхонани бориб кўрди

30.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифи чоғида олис Томди туманига ҳам борди. Навоий кон-металлургия комбинатининг техноген чиқиндиларни қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан танишиб, одамлар билан суҳбатлашди.

Юртимиздаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати

26.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Республикада 2021 йилнинг январ-июн ойлари давомида жами фаолият юритаётган 20 236 та озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати корхоналари томонидан 21 885,8 млрд. сўм қийматга тенг бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

Буюк Британия давлат вазири билан учрашув

26.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Буюк Британиянинг Жанубий Осиё ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича давлат вазири лорд Тариқ Аҳмад билан видеоконференсалоқа шаклида учрашув ўтказди.

Ўзбекистон-Сербия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлари тўғрисида

26.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 26 август куни Ўзбекистон Республикаси ва Сербия Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Тошкент вилоятида олиб борилган ўрганиш натижалари муҳокама қилинди

26.08.2021СиёсатМанба: ЎзА

Сенат аъзолари томонидан Тошкент вилояти Қибрай тумани Нурафшон маҳалласи фуқароларининг мурожаати жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Сенат ялпи мажлисида Ташқи ишлар вазирлигининг 2021 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тақдим этилди

26.08.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Бугун ўз ишини бошлаган Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг 2021 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Жами 16 та илмий, стартап ва тижоратлаштиришга тайёрлаш лойиҳалари молиялаштиришга тасдиқланди

26.08.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилишида 2021-2024 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган 8 та амалий лойиҳа, 2021-2023 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган 2 та инновацион лойиҳа, 2021-2026 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган 1 та фундаментал лойиҳа, 2 та молиялаштириладиган стартап лойиҳалари ҳамда 3 та тижоратлаштиришга тайёрлаш лойиҳаси молиялаштирилиши тасдиқланди.

Ўзбекистон ва Польша Президентлари ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

26.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Польша Республикаси Президенти Анжей Дуда билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

127 та вазирлик ва идораларнинг 232 нафар ходими учун “Очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш” бўйича ўқув курслари ўтказилди

25.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Жорий йилнинг 10–25 август кунлари 127 та вазирлик ва идораларнинг 232 нафар ходими учун  “Очиқ маьлумотлар соҳасини ривожлантириш” бўйича ўқув курслари ўтказилди.

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси

25.08.2021СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси
2021 йил 25 август куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни Комиссия Раиси З.Низамходжаев олиб борди.

Ўзбекистон элчиси Қувайтнинг «San Shine» оммабоп теледастурига берган интервьюсида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар ҳақида сўзлади

25.08.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги нишонланиши арафасида Ўзбекистон элчиси Баҳромжон Аълоев Қувайтнинг «San Shine» («Хайрли тонг, Қувайт») тонгги оммабоп теледастурига интервью берди.

Ўзбекистон ва ЕИ кўп қиррали ҳамкорлик доирасида мулоқотни ривожлантириш ниятида

25.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Тери Ҳакалани қабул қилди.