Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазирлар Маҳкамасида тегишли тайинловлар амалга оширилди

2021-08-05 | Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси ҳамда аппарати таркибида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

Унга кўра, Шарифбек Шамсиддинович Ҳасанов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти мудирининг ўринбосари – Туризм ва спортни ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири этиб;

Алишер Миркамалович Назармухамедов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Маданият ва санъатни ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири этиб;

Шахобиддин Шарафиддинович Мусаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шуъбаси мудири этиб тайинланди.

Шунингдек, Шерзод Абдурасулович Каримов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимга тайинланди.

Манба: ЎзА

Поделиться