Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Ўзбекистон Элчиси Литва Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

18.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистоннинг Литвадаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида) Қадамбой Султонов Литва Президенти Гитанас Науседага ишонч ёрлиқларин топширди.

Тошкентда «Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро боғлиқлиги: пойдевори, истиқболлари, геостратегик аҳамияти»мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади

18.08.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Бугун Тошкентдаги Марказий Осиё халқаро институтида «Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро боғлиқлиги: пойдевори, истиқболлари, геостратегик аҳамияти» мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади.

МДҲ доирасида ҳуқуқий ахборот алмашиш учун Ягона электрон платформа яратилмоқда

18.08.2021МДҲМанба: ЎзА

2020 йил 18 декабрда бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасида координацияни кучайтириш ва ҳуқуқий ахборот алмашиш учун Ягона электрон платформани яратиш ташаббуси илгари сурилди.

ИТБнинг Ўзбекистондаги Йиллик анжуманига тайёргарликнинг бориши муҳокама қилинди

18.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ислом тараққиёт банкининг (ИТБ) янги тайинланган Президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир билан видеоконференцалоқа орқали Ислом тараққиёт банки Гуруҳи Бошқарувчилари Кенгашининг 46-Йиллик анжуманини Тошкент шаҳрида ўтказишга тайёргарлик кўриш ҳамда икки томонлама муносабатларнинг ривожланиши билан боғлиқ бир қатор масалаларни муҳокама қилди.

Туркия Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот тўғрисида

18.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушоғлу билан телефон орқали мулоқот қилди.

ИТБ гуруҳининг Ўзбекистонда ўтказиладиган 2021 йилдаги йиллик анжумани “Чора кўриш, тиклаш, қайта ишга тушириш” шиори остида барқарор иқтисодий тикланишга бағишланади

18.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 31 августидан 4 сентябргача Ўзбекистон Республикасининг гўзал пойтахти Тошкент шаҳрида, Тошкент Халқаро конгресс-марказида Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Гуруҳи Бошқарувчилар Кенгашининг 2021 йилги Йиллик анжуманини ўтказади. Унда аъзо мамлакатларга оид ривожланиш масалалари ва институционал муаммолар муҳокама қилинади.

Ўзбекистон ва Германия Президентлари минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

18.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 август куни Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан телефон орқали мулоқот қилди.

Оммавий ахборот воситалари диққатига: Марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш давом этмоқда

17.08.2021СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси даврида сайловни ёритувчи оммавий ахборот воситалари вакиллари – Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилади.

Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда

17.08.2021СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровнинг саволларига жавоблари

Туркия Президентига ҳамдардлик

16.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг шимолий вилоятларида юз берган сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани, бинолар ва инфратузилма объектларига катта зиён етгани муносабати билан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди.

Президент муфтий оиласига таъзия билдирди

16.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Халқимиз оғир жудоликка учради. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 15 август куни хасталик туфайли вафот этди.

Ўзбекистон энергетика вазирлиги ҚТЭ соҳасидаги умумий қуввати 1200 МВт бўлган тендерларни якунлаш ёки эълон қилиш босқичидаги лойиҳаларнинг қисқа рўйхатини эълон қилди

16.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Ўзбекистон энергетика вазирлиги қайта тикланувчи энергия (ҚТЭ ) соҳасидаги тендерлар якунланиш ва эълон қилиш босқичидаги лойиҳаларнинг қисқа рўйхатини эълон қилди

АКТ ходимлари учун янги ва замонавий уйлар ўз эгаларига топширилди

16.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

“Ўзбектелеком” аксиядорлик компанияси томонидан қурилган Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Қушбеги мавзеси ҳамда Шайхонтоҳур туманидаги Ибн Сино мавзесида қад ростлаган 210 хонадонли 4 та тўққиз қаватли турар-жой биноларидаги хонадонларни ўз эгаларига бериш маросими бўлиб ўтди. Ушбу янги ва барча қулайликларга эга хонадонлар калити  Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги тизимида фаолият юритадиган ходимларга топширилди.

Красноярскда Сурхон бренди билан мева-сабзавотлар сотилади

13.08.2021СиёсатМанба: ЎзА

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги Термиз шаҳри ва қатор туманлар ҳокимлари, тадбиркорлар, шифокорлардан иборат делегациянинг Россия Федератив Республикасига хизмат сафари давом этмоқда.

Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев Шофиркон туманида сайёр қабул ўтказди

12.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари”га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Америка Қўшма Штатлари элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди

12.08.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

 

 

Ўзбекистон ташқи ишлар ва халқ таълими вазирликлари халқ таълими соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

12.08.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев ва Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари раҳбарлари иштирокида видеоконференция шаклида мулоқот ташкил этилди.

Тошкентда ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро форум ўз ишини бошлади

12.08.2021ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Тошкентда ёшлар ҳуқуқларига бағишланган «Ёшларни глобал ҳаракатларга жалб этиш» мавзусидаги жаҳон конференцияси ўз ишини бошлади.

Шерзод Aшуров Ғиждувон тумани ҳокими этиб тайинланди

12.08.2021Ҳукумат таркибида ўзгаришларМанба: ЎзА

Халқ депутатлари Ғиждувон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Наманганда “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” аниқланди

12.08.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Наманган шаҳридаги педагогика коллежида мамлакатимиз мактабгача таълим тизимида ўтказилаётган “Йилнинг энг яхши тарбиячиси – 2021” Республика касбий кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.