Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси Беларуснинг "Great Stone" саноат парки билан танишди

25.08.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси 23-25 август кунлари Минск шаҳрига хизмат сафари билан ташриф буюрди.

Дарахтлар муҳофазаси кучайтирилади, экология полицияси ташкил этилади

25.08.2021ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 24 август куни экологик ҳолатни яхшилаш, дарахтлар муҳофазасини самарали ташкил этиш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 

Германия Элчиси билан учрашув

24.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Тило Клиннерни қабул қилди.

Швейцария Элчиси билан учрашув

24.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Швейцариянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Konstantin Obolenskiyni  қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти КХШТ саммитида иштирок этди

24.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти 23 август куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Афғонистондаги вазиятга бағишлаб видеоанжуман шаклида ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этди.

Имкониятларга эшик очган тарихий мулоқот

26.07.2021СиёсатМанба: ЎзА

Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги арафасида наинки мамлакатимиз тадбиркорлари, балки бутун халқимиз илк марта йирик миқёсдаги жонли мулоқотнинг гувоҳи бўлди. Давлатимиз раҳбарининг юртимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашувда сўзлаган нутқи барча ишбилармон ҳамюртларимизга янгича руҳ, илҳом, изланишга маънавий мадад бергани тайин.

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Жаҳон банки “Бизнес юритиш осонлиги” индексидаги натижаларини яхшилаш йўлида амалга оширилган ишлар

24.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Жаҳон банки “Бизнес юритиш осонлиги” индексидаги натижаларини яхшилаш йўлида амалга оширилган ишлар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтинги эълон қилинди

24.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига ахборот хизматлари раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг рейтингини эълон қилиб бориш вазифаси юкланган.

“АрМИ–2021”: “Ҳарбий-тиббий эстафета” мусобақасини Ўзбекистон жамоаси рекордларни янгилаш билан бошлади

24.08.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Марказий ҳарбий округнинг “Фориш” тоғ полигонида Халқаро армия ўйинлари доирасидаги “Ҳарбий-тиббий эстафета”нинг “Шахсий маҳорат” беллашувлари бўлиб ўтди.

Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар Кенгашининг йиллик йиғилишига тайёргарлик кўриш устувор вазифалар сирасига киради

24.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Бошқарувчилар Кенгашининг Йиллик анжуманига тайёргарлик кўриш бўйича Ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ўзбекистон томонидан ИТБ Бошқарувчиси С.Умурзаков раҳбарлигида ўтказилди.

Саудия Арабистони давлат вазири билан учрашув

24.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ташқи ишлар давлат вазири Odil al-Jubayr билан видеоконференсалоқа шаклида учрашув ўтказди.

Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари бўйича маълумот берилди

24.08.2021СиёсатМанба: ЎзА

Президент Шавкат Мирзиёев 23 август куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

«Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида

24.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашув тўғрисида

23.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Ҳакалани қабул қилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари минтақадаги вазиятни муҳокама қилдилар

23.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

23 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ахборот хабари

23.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Афғонистондаги юзага келган вазият, шунингдек, яқин ҳамкор мамлакатлар ва минтақадаги қўшнилар томонидан эҳтимолий таҳдидлар ва хавф-хатарларга жавоб қайтариш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан чуқур танишиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг 2021 йил 23 август куни видеоконференция шаклида бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари саммитида меҳмон сифатида иштирок этади.

Нарматов Бехзот Рахматуллаевич “ЎЗТРАНСГАЗ” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди

23.08.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Нарматов Бехзот Рахматуллаевич “Ўзтрансгаз” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

23.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Тошкент шаҳрида Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари А.Оверчук билан учрашди.

USAID билан ҳамкорлик кенгаймоқда

23.08.2021СиёсатМанба: ЎзА

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев АҚШ элчихонасининг муваққат ишончли вакили Пол Политис ҳамда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг мамлакатимиздаги миссияси директори Микаэла Мередит билан учрашди.

Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар мамлакатига айланмоқда

23.08.2021СиёсатМанба: ЎзА

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги маданият саройида бўлиб ўтган илмий-амалий конференция Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетасида чоп этилган интервьюсининг мазмун-моҳиятини ўрганиш ва кенг тарғиб этишга бағишланди.