Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бугун ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларининг онлайн-мулоқоти бўлиб ўтади
2021-08-06 | Сиёсат
Бугун Душанбе шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг саккизинчи йиғилиши онлайн шаклда бўлиб ўтади.
Тожикистоннинг «Ховар» Миллий ахборот агентлиги манбасига кўра, ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларининг навбатдаги йиғилиши Тожикистоннинг 2020-2021 йилларда ШҲТга раислик давридаги ҳаракатлар режаси асосида ташкил этилмоқда.
Мажлисда ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида ҳуқуқ ва адлия соҳаларидаги алоқаларни мустаҳкамлашга доир масалалар кўриб чиқилади.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги