Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Тадбиркорликни жадал ва янада кенг ривожлантириш учун барча шароитларни яратиш – энг муҳим вазифамиздир

23.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашувда сўзлаган нутқи

Президент: электр энергиясидаги узилишлар кўпчилик тадбиркорларимизни безовта қилаётгани ҳам айни ҳақиқат

20.08.2021СиёсатМанба: ЎзА

Давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда электр энергияси борасидаги муаммолар, янги лойиҳаларга ҳам тўхталиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев: Тадбиркорлар билан бугунги учрашувимиз – ҳаётимизнинг талаби

20.08.2021СиёсатМанба: ЎзА

Айни пайтда “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти давом этмоқда.

Президентимиз тадбиркорлар билан очиқ мулоқот давомида хизматлар соҳасига ҳам тўхталиб ўтди

20.08.2021СиёсатМанба: ЎзА

Янги иш ўринларини қисқа муддатларда яратадиган соҳалардан бири сервис соҳаси ҳисобланади, – деди давлатимиз раҳбари. – Пандемия давом этаяпти ва бу хизматлар соҳаси, айниқса, умумий овқатланиш ва туризм корхоналари учун қанчалик оғир бўлаётганини барчамиз кўриб турибмиз.

Президент: қишлоқ хўжалиги ерлари – бу бизнинг бебаҳо миллий бойлигимиз, озиқ-овқат хавфсизлиги, оддий қишлоқ аҳолисининг кундалик ҳаёти, дегани

20.08.2021СиёсатМанба: ЎзА

Қайд этилганидек, тадбиркорларни энг кўп қийнаётган муаммолардан яна бири  – ер ажратиш масаласи ҳисобланади. Бу бўйича  4 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган.  

Ўзбекистон делегацияси Чўлпонота шаҳрига ташриф буюрди

20.08.2021Сиёсат

Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси 20 август куни Чўлпонота шаҳрига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари бир гуруҳ тадбиркорлар хизматларини алоҳида эътироф этди

20.08.2021СиёсатМанба: ЎзА

Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти давом этмоқда.

Президент: тадбиркорлар иқтисодиётимиз ва ислоҳотларимиз таянчи ҳамда локомотивига айланди

20.08.2021СиёсатМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бошланди

20.08.2021СиёсатМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бошланди.

Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан учрашуви ўтказилади

20.08.2021СиёсатМанба: ЎзА

Бугун пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан учрашуви ўтказилади.

Ўзбекистон Президентининг "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар" халқаро конференциясидаги нутқи қирғиз тилига таржима қилинди

20.08.2021ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Тадбирга Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий стратегик тадқиқотлар институти вакиллари, академия илмий-педагогик ходимлари, таниқли олимлар, дипломатлар, сиёсатшунослар, экспертлар, ўзбек жамоатчилиги фаоллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилди.

Л.Кудратов зиммасига янги Агентлик Бош директори вазифаси юклатилди

19.08.2021Ҳукумат таркибида ўзгаришларМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Давлат раҳбарининг жорий йилнинг 18 августдаги №ПҚ-5224-сонли Қарори билан инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Шавкатович Кудратов зиммасига Стратегик ривожланиш агентлиги Бош директори вазифаси юклатилди.

Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги кодекс БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида тарқатилди

19.08.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил сентябрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-юбилей сессиясида сўзлаган нутқида қатор муҳим ташаббуслар илгари сурган, шу жумладан, БМТ шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф қилган эди.

Ўзбекистон Президенти Германия Канцлери билан минтақадаги вазият ривожини муҳокама қилдилар

19.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германия Федерал Канцлери Ангела Меркель билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахбороти

18.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Эришилган келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Германия Федератив Республикасига Афғонистондан Германия фуқароларини, шунингдек Германиянинг Афғонистондаги дипломатик миссиясига хизмат кўрсатувчи техник ходимлар – Афғонистон фуқароларини эвакуация қилиш жараёнида техник кўмак кўрсатади. Эвакуация қилинганларнинг барчаси Германияга кетгунга қадар аеропорт транзит ҳудудида бўлишади.

Вазирлик ва идоралар раҳбарлари қайси турдаги вакцина билан эмланган?

18.08.2021Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизмати давлат бошқарув органлари, шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика соҳалари раҳбарлари ўртасида ўтказилган сўров натижаларини сарҳисоб қилди. Мақсад – юқори лавозимли амалдорлар ҳамда таниқли шифокорлар коронавирус инфекциясига қарши эмланганми ёки йўқми, шунингдек улар қайси вакцина билан эмлангани тўғрисида маълумотларни кенг жамоатчиликка тақдим этишдир.

Округ сайлов комиссиялари аъзолари учун семинар-тренинг ташкил этилди

18.08.2021СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси

18 август куни Давлат бошқаруви академиясида Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзолари учун икки кунлик ўқув семинари бошланди.

Конференция тинчликни мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланиш учун янги имкониятларни очади

18.08.2021СиёсатМанба: ЎзА

“Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлиги: пойдевори, истиқболлари, геостратегик аҳамияти” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Мазкур конференция жорий йил июль ойида Президентимиз ташаббуси билан ўтказилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция якуни, унда белгиланган мақсад ва вазифалар ижроси, амалий ҳаракатларга бағишланди.

Иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш, давлат бошқаруви ва халқаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш чора-тадбирларининг “Йўл харитаси” тасдиқланди

18.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги Р-5679-сон Фармойиши билан “Иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш, давлат бошқаруви ва халқаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш чора-тадбирларининг “Йўл харитаси” тасдиқланди. 

Буxоро шаҳрида “ишга марҳамат” мономаркази очилди буxоро шаҳрида “ишга марҳамат” мономаркази очилди

18.08.2021ЖамиятМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Буxоро шаҳрида банд бўлмаган аҳолига xизмат кўрсатувчи “Ишга марҳамат” мономаркази ўз фаолиятини бошлади.