Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Самарқандда мактаб директорлари очиқ танлов орқали сараланмоқда

23.07.2021СиёсатМанба: ЎзА

Халқ таълими вазирининг 2021 йил 30 июндаги “Умумий ўрта таълим мактаб директорлари лавозимига номзодларни дастлабки тарзда саралаб олиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига асосан Самарқанд вилоятидаги вакант мактаб директорлиги лавозимларига vacancy.argos.uz сайти орқали очиқ танлов ўтказилиб, номзодлар сараланмоқда.

Янги темир йўл 31 миллиард сўм маблағни тежаш имконини беради

23.07.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Сўнгги йилларда “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти миқёсида йирик инвестиция, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва модернизациялаш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Олмаотада Қўшма демаркация комиссиясидаги Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг 86-йиғилиши якунланди

23.07.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Олмаотада Ўзбекистон-Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг Қўшма Ўзбекистон-Қозоғистон демаркация комиссиясидаги 86-йиғилиши ўз ишини якунлади.

Озарбайжонлик инвесторлар Бухорода томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш учун сармоя киритмоқчи

23.07.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Мамлакатимиз элчихонаси  кўмагида Озарбайжоннинг «CROPLAST»  очиқ акциядорлик жамияти тижорат директори Нозим Маммедов бошчилигидаги делегациянинг 13-23 июль кунлари  Ўзбекистонга амалий сафари ташкил этилди.

Президентлик сайлов кампаниясига старт берилди

23.07.2021СиёсатМанба: ЎзА

Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Азиз Абдуҳакимов Япониянинг маданий ишлар бўйича комиссари билан учрашди

23.07.2021МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Олимпия делегациясираҳбари – Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Япониянинг маданий ишлар бўйича комиссари Суничи Токура билан учрашди. Унда икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти билан очиқ мулоқотда иштирок этиш учун тадбиркор ва инвесторларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Штаб ўз ишини бошлади

23.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тез кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат тадбиркорлари ва инвесторлари билан очиқ мулоқот ўтказади. Тадбирда бизнес вакиллари билан уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммолар муҳокама этилади ва ҳал қилинади, шунингдек, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар кўриб чиқилади.

Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир ИТБ Президенти этиб сайланди

23.07.2021Иқтисодиёт

Ислом тараққиёт банки (ИТБ), Бошқарувчилар Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ИТБ Гуруҳининг Бош котибияти тасдиғига мувофиқ, Бошқарувчилар Кенгаши Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан таклиф этилган номзод – доктор Муҳаммад Сулаймон ал-Жассирни ИТБнинг янги президенти лавозимига беш йил муддатга сайлаш тўғрисида сиртдан қарор қабул қилганлигини эълон қилди.

Чарм-пойабзал саноати ишлаб чиқарувчилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

19.07.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тошкент шахрининг Бектемир туманида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти томонидан чарм-пойабзал саноати ишлаб чиқарувчилари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбирда 50 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.

Президент ташаббуси: Энди икки минтақа янада яқинлашади

19.07.2021СиёсатМанба: ЎзА

Айни кунларда бутун жамоатчилик эътиборида бўлган-Президентимиз ташаббускорлигида 15−16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция олий таълим муассасаларида ҳам катта қизиқиш билан кузатиб борилди.

Самарқанд ва Бухоро вилоятларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

19.07.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида Самарқанд шаҳридаги студиядан видеоконференция шаклида Давлат раҳбарининг Самарқанд ва Бухоро вилоятларига ташрифлари давомида берилган топшириқлар ҳамда Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ушбу ҳудудларга сафарлари давомида берилган кўрсатмалар ижросининг бориши муҳокама қилинди. Шунингдек, икки ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий кўрсаткичлари ва уни янада рағбатлантириш бўйича биринчи даражали вазифалар кўриб чиқилди.

Германия халқи ва раҳбариятига ҳамдардлик

19.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва Федерал Канцлери Ангела Меркелга ушбу мамлакат ғарбида рўй берган ҳалокатли тошқинлар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия йўллади.

Бизнес доираларининг ҳамкорлиги Ўзбекистон – Покистон иқтисодий муносабатларини ривожлантиришнинг муҳим омилидир

17.07.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Тадбирнинг очилиш маросимида Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари –инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков сўзга чиқди.

Германия Ташқи ишлар вазирлиги вакили билан учрашув

17.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йильнинг 17 июль куни Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Германия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича вакили Матиас Люттенберг билан учрашди.

Буюк Британия Давлат вазири билан учрашув

17.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Буюк Британиянинг Жанубий Осиё ва Ҳамдўстлик масалалари бўйича давлат вазири лорд Тариқ Аҳмад билан учрашди. Томонларни қизиқтирган соҳаларда ўзаро муносабатларни ривожлантириш механизмлари кўриб чиқилди.

Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлайди

17.07.2021СиёсатМанба: ЎзА

Европа ташқи алоқалар хизматининг Марказий Осиё, Россия, Шарқий ҳамкорлик, минтақавий алоқалар ва ЕХҲТ бўйича директори Михаэл Зиберт Тошкентда 15–16 июль кунлари бўлиб ўтган «Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияда Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари билан учрашув тўғрисида

17.07.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Италия Республикаси Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари Манлио Ди Стефано билан учрашув ўтказди. Суҳбат давомида Ўзбекистон-Италия кўп қиррали ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили билан учрашув тўғрисида

17.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррел билан учрашди.

Покистон билан туризм соҳасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

17.07.2021ТуризмМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги билан Покистон ҳукуматининг минтақалараро мувофиқлаштириш вазирлиги ўртасида Туризм масалалари бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.