Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳайъат йиғилиши: 2021 йилнинг I ярим йиллиги сарҳисоб қилинди

2021-08-05 | Иқтисодиёт

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев бошчилигида Давлат солиқ қўмитасининг навбатдаги жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги сарҳисобига бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. 

Видеоконференц алоқа шаклида ташкил этилган йиғилишда марказий аппарат департамент директорлари ва мустақил бошқармалар бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар давлат солиқ бошқармалари, туман, шаҳар давлат солиқ инспекциялари ҳамда тизим таркибидаги ташкилотлар, таълим муассасаларининг 2200дан зиёд раҳбар ходимлари иштирок этди.  

Ҳайъат мажлисида бюджетга қўшимча захираларни аниқлаш, солиқ маъмурчилигини рақамлаштириш, тизимда коррупция ҳолатларининг олдини олиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва давлат солиқ хизмати органларига бириктирилган туман (шаҳар)ларда, 4-сектор ҳудудларида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги муҳокама қилинди. 

2021 йилнинг I ярим йиллигида бюджетга 61,4 трлн.сўм туширилиб, 5,3 трлн.сўмлик қўшимча даромадлар жалб этилди. Бу солиқ тушумлари пандемиядан олдинги 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 бараварга ўсганини англатади. 

Бундан ташқари, 4-сектор ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 3 поғонали “маҳаллабай” ишлаш тизими доирасида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 232 149 нафар фуқаронинг 156 931 нафари иш билан таъминланди. Ҳудудларда паррандачилик соҳасини ривожлантириш мақсадида 4-секторларга бириктирилган 1 956 та МФЙларда 3 850 га яқин инкубатор ташкил этилди. 

Шерзод Кудбиев бу натижа тизимдаги барча ходимларнинг меҳнат самараси эканлигини таъкидлаб, жумладан шундай деди: «Касбини севадиган, юртига фидойи ва ўзини ҳурмат қиладиган ҳар бир раҳбар, ҳар бир ходим меҳнатини қадрига етиши ва профессионал ғурури бўлиши керак. Сиёсий тадбирлар арафасида турибмиз ва ҳудудлар ўзининг бундай кўрсаткичларини халққа етказа билиши керак.» 

Тушумлар ошишига прогноз кўрсаткичларини бажарган ҳудудий давлат солиқ бошқармалари ва инспекцияларини рағбатлантириш институтининг жорий этилганлиги ҳам ижобий таъсир кўрсатаётгани таъкидланди. 

Мисол учун, 2021 йил январь ойида прогноз кўрсаткичларини муддатидан олдин бажарган 3 та бошқарма ва 65 та инспекция рағбатлантирилган бўлса, июнь ойида бундай бошқармалар сони 8 тани, инспекциялар эса 159 тани ташкил этди. 

Бундан ташқари, Ҳайъат йиғилишида Ҳисоб палатаси томонидан Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот бўйича ўтказилган ташқи аудит натижалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июлдаги 446-сон қарорига асосан тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш, Бош прокуратура томонидан давлат солиқ хизмати органларида ўтказилган ўрганиш натижалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда Давлат солиқ қўмитаси раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳақидаги масалалар муҳокама қилиниб, натижасига кўра Ҳайъатнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться