Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ягона порталда автотранспорт эгалари учун 3 та онлайн хизмат кўрсатилмоқда!
2017-11-26 | Технологиялар
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my2.gov.uz) да ҳозирда автомобил эгалари учун 3 та интерактив хизматлар кўрсатилмоқда. Уларнинг ёрдамида юртдошларимиз вақт ҳамда маблағларини тежаб қолишлари мумкин. Улар тўғрисида қуйида маълумот берамиз.
• «GM-Uzbekistan» АЖ дан автотранспорт воситасини харид қилиш учун электрон ариза юбориш.
Ушбу хизмат жисмоний ҳамда юридик шахсларга кўрсатилади. У дилерлик муассасасидан тайёр шартномани олиб кетиш имконини беради.
Хизматдан қандай фойдаланиш мумкин?
Ушбу хизматдан фойдаланиш учун тегишли шаклдаги электрон аризани тўлдириш керак бўлади. Ушбу аризада дилер, шартнома тузилаётган муассаса номи, автотранспорт тури, модификацияси ва рангини танлаш керак бўлади. Ариза қайта ишлангач, дилерлик муассасаси вакиллари ариза берувчи билан алоқа боғлашади ҳамда шартноманинг тайёр эканини маълум қилишади. Шунингдек, тизим фойдаланувчига ўзининг навбатини кузатиб бориш имконини беради.
• Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарнинг бор-йўқлигини текшириш.
Бу онлайн хизмат фойдаланувчига йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жарималарнинг мавжудлигини текширишга ёрдам беради. Бунинг учун автомобилнинг давлат ҳамда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги техник паспортидаги рақамни кўрсатиш керак бўлади.
Хизматдан қандай фойдаланиш мумкин?
Хизматдан фойдаланиш учун фойдаланувчи ўз кабинетига автотранспорт воситасини қўшиши керак бўлади.
Ундан сўнг махсус формага сўралган маълумотларни киритиш керак.
Бу формани бир марта тўлдирса, кейинчалик автомобил эгаларига кўрсатиладиган бошқа барча электрон хизматлардан фойдаланиш мумкин бўлади.
Сўровга жавоб бир неча дақиқалар ичида тақдим қилинади.
• Автотранспорт воситасининг суғурта полиси тўғрисида маълумот олиш.
Мазкур хизмат орқали Ўзбекистон Республикасининг "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги қонуни асосида рўйхатдан ўтказилган суғурта полисининг ҳолатини текшириш мумкин.
Хизматдан қандай фойдаланиш мумкин?
Ушбу хизмат фойдаланувчи шахсий кабинетидаги "Менинг автотранспортим" бўлимида тақдим этилган маълумотлар асосида кўрсатилади.
Тизим суғурта компанияси номи ҳамда полис рақамига кўра автоматик тарзда маълумотларни шакллантиради.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги