Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Технологиялар

DigiGirlz: Ўзбекистонда аёллар рақамли жамиятини кенгайтириш учун сармоя

11.04.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2018 йилнинг 10 апрель куни вазирлик кўмагида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда “Microsoft” компанияси Ўзбекистонда қизларнинг АТ-салоҳиятини ошириш ва уларни технологиялар соҳасига жалб қилишга қаратилган "DigiGirlz" таълим дастури ташкил қилинди.

Бугундан Ўзбекистонда "Тезкор почта" ишга тушди

10.04.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистоннинг почта алоқаси соҳасида миллий оператори мамлакатнинг почта бозори аҳволини ўрганиб, фойдаланувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, "Тезкор почта" хизматини ишга туширди.

Ўзбекистон ва Афғонистон АКТ вазирликлари ўртасида меморандум имзоланди

04.04.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Афғонистон Ислом Республикасининг Коммуникация ва ахборот технологиялари вазирлиги ўртасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган "Стратегик ҳамкорлик бўйича англашув Меморандуми" имзоланди.

Туризм ривожида телекоммуникация тармоқларининг ўрни

03.04.2018ТуризмМанба: ЎзА

Сайёҳлик дунё иқтисодиётида тобора мустаҳкам ўрин эгалламоқда. Кўплаб мамлакатлар айни шу соҳа орқали аҳолиси фаровонлигини таъминлаяпти. Баъзи мамлакатлар ўз тарихий масканлари, сўлим табиати, қадимий обидалари билан сайёҳларни жалб этаётган бўлса, айримлари бутунлай бошқа йўналишларда, хусусан, савдо ва хизматлар билан дунёга эшик очмоқда. 

Ўзбекистонда “DigiGirlz”​ таълим дастури бўлиб ўтади

03.04.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистонда биринчи маротаба қизлар салоҳиятини ошириш ва уларни технологиялар соҳасига жалб этишга қаратилган “DigiGirlz”​ таълим дастури бўлиб ўтади. Мазкур таълим дастурига қизиқиш билдирган қизлар 2018 йил 6 апрелгача рўйхатдан ўтишлари керак.

Азим Ахмедхаджаев Афғонистон коммуникация ва ахборот технологиялари вазирини қабул қилди

02.04.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев Афғонистон коммуникация ва ахборот технологиялари вазири Шахзод Гул Арёбини қабул қилди. Шунингдек, учрашувда «Афғон Телеком» компанияси раҳбари Ажмал Аян ҳам иштирок этди.

АКТ вазири БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакилини қабул қилди

02.04.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги резидент-координатори Ҳелен Фрейзер иштирокида "Самарали давлат бошқарувини ривожлантириш учун ҳамкорлик ва рақамли ўтиш" лойиҳасини амалга ошириш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Инҳа университетида “Oracle Academy” фаолиятини бошлади

30.03.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Oracle Academy” фаолиятини бошлади. Тадбирда университет раҳбарияти ҳамда “Oracle Academy”​ дастурининг минтақавий раҳбари Дени Гурис иштирок этди.

Иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳамкорлик жамғармаси АКТ соҳаси учун кредит ажратади

29.03.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Вазирликда Корея Республикасининг Иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳамкорлик жамғармаси (Economic Development Cooperation Fund(EDCF) делегацияси ҳамда вазирлик раҳбарияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Янги мажмуада инновацион лойиҳалар намойиши

29.03.2018ТехнологияларМанба: ЎзА

Пойтахтимизнинг Сирғали туманидаги «Yoshlar sport city» мажмусида юзга яқин ёшлар ўзларининг инновацион ғоялари, технологиялар ва лойиҳаларини намойиш этиб, ярмарка иштирокчилари эътиборига сазовор бўлди. Айниқса, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг 2-курс талабалари А.Саидов, Т.Турсунпўлатов ва Т.Бобораҳимовнинг «Робот деҳқон» деб номланган лойиҳаси кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

Замонавий технологиялар глобал иқлим ўзгаришларига мослашишга хизмат қилади

29.03.2018ТехнологияларМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларидаги фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлим барқарорлигини таъминлашга бағишланган матбуот анжуманида ана шу ҳақда сўз борди.

Ўзбекистон “Камаз”лари тақдимоти

28.03.2018ТехнологияларМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да Ўзбекистонда йиғилган “КАМАЗ” юк автомобилларининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Силикон водийсида “Uzbekistan Work Space” ҳудуди очилади

28.03.2018ТехнологияларМанба: ЎзА

Энди АҚШнинг “Openbuck” компанияси асосчиси Марк Рочман Силикон водийсида мамлакатимиз ахборот технологиялари манфаатларини ҳимоя қилади. Америкалик бизнесмен, электрон тижорат соҳаси экспертининг юртимизга 9 кунлик ташрифи давомида ушбу масала бўйича келишувга эришилди. Марк Рочманга махсус сертификат билан тасдиқланган Силикон водийси ва жаҳон ахборот технологиялари ҳамжамиятида “MUIC” элчиси мақоми берилди. 

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимларини такомиллаштиришда Сиз ҳам иштирок этинг!

26.03.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистонда Аёлларнинг технологик тадбиркорлик ҳафталиги ўтказилади

23.03.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2018 йилнинг 23-28 март кунлари Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларида мамлакатимизда иккинчи бор ташкил этилаётган ҳамда қизлар учун мўлжалланган «Technovation Uzbekistan» йирик технологик дастури доирасида Аёлларнинг технологик тадбиркорлик ҳафталиги ўтказилади.

Тошкентда «IBM Technology Academy» форуми бўлиб ўтди

23.03.2018ТехнологияларМанба: ЎзА

Тошкентдаги Инҳа университетида «IBM Technology Academy» форуми бўлиб ўтди. Унда хорижий ва маҳаллий АТ-компанияларининг ўнлаб вакиллари иштирок этди.