Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Science Leader” Web of science award номинацияси бўйича ғолиблар тақдирланади

2017-11-22 | Технологиялар

“Science Leader” Web of science award номинацияси бўйича ғолиблар тақдирланади

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги, халқаро Clarivate Analytics компанияси ва “E-LINE PRESS” МЧЖ ҳамкорлигида Халқаро илм-фан кунига бағишлаб “Science Leader” Web of science award халқаро соврин ғолибларини тақдирлаш ўтказилади.

Халқаро соврин билан жаҳон илм-фани ривожига ҳисса қўшаётган, илмий билимларни тарғиб қилаётган, шунингдек, илмий фаоллиги юқори бўлган етакчи олимлар мукофотланади. 

Номзодларнинг илмий ишларини самарадорлиги халқаро илмий-таҳлилий “Web of Science” электрон маълумотлар базасига кирган ахборот ресурсларида чоп этиладиган илмий мақолалар ва уларга ҳаволалар асосида баҳоланади. 

Халқаро “Science Leader” Web of science award соврини билан тақдирлаш маросими 2017 йилнинг 27 ноябрm куни Тошкент шаҳридаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида бўлиб ўтади.

Манба: ЎзА

Поделиться